19 June 2021
15:43 -
Эрондаги президентлик сайловларида 4 номзоддан бири, яъни Олий Суд Раиси Иброҳим Раисий ғолиб бўлди
Кеча, 18 июнда Эронда бўлиб ўтган президентлик сайловларида мамлакат раҳбари лавозими учун 4 номзод кураш олиб борди. Амалдаги президент Ҳасан Руҳоний ўз лавозимини кетма-кет икки муддат эгаллагани сабабли жорий сайловларда иштирок этмади.
52 млндан кўпроқ эронлик бутун мамлакат бўйлаб фаолият юритган 66,8 мингга яқин ҳамда дунёнинг 133та давлатида очилган 234та сайлов участкасида овоз бериши мумкин бўлди.
Сайловларда мамлакатда қабул қилинувчи қарорларнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича Кенгаш Котиби Муҳсин Ризоий, Олий Суд Раиси Иброҳим Раисий, Парламент Раиси Ўринбосари Амир Ҳусайн Қозизода Ҳошимий ва Марказий Банкнинг собиқ раҳбари Абдулнаср Ҳимматий иштирок этди.
Хуллас, Иброҳим Раисий президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда мамлакатнинг сайловлар ўтказиш бўйича штаби хабар тарқатди.
Қайд этилишича, мамлакат Олий Суд Раиси Иброҳим Раисий 17,6 миллиондан ортиқ овоз тўплаган ҳолда ғолиб бўлган. Жами 28,6 миллион киши овоз бериш жараёнида иштирок этгани айтилмоқда.
Эрон президенти 4 йиллик муддатга сайланади. Сайловларда ғалаба қозониш учун 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаш лозим. Агар номзодлардан бирортаси бундай натижага эриша олмаса, унда сайловларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.
Эслатиш керакки, ҳозир Эрон аҳолиси ҳатто Wikipedia сайтида 81 млн деб тахминан қилинган, аммо 2011 йилдаги расмий хабарга кўра, 75 млн. Аммо, янги президент 17 миллиондан кўпроқ овоз олгани айтилмоқда.