19 June 2021
01:10 - Ўзбекистон Миллий Гвардияси ва Корея Миллий Полиция Агентлиги ҳамкорликни йўлга қўяётгани ҳақида
16-20 июнь кунлари Корея Республикаси Миллий Полиция Агентлигининг Бош Комиссари Ким Чанг Ёнг бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Мазкур ташриф давомида юқори мартабали меҳмон Ким Чанг Ёнг ва Ўзбекистон Миллий Гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Жўраевлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтгани ҳақида Миллий Гвардия Матбуот Хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатлар ўртасида дўстона мулоқот ўрнатилгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланаётгани ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланганмиш.

Музокаралар давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида фикр алмашди. Шунингдек, хавфсизлик ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинибди.

Шу куни Миллий Гвардия ва Корея Миллий Полиция Агентлиги, шунингдек, Ички Ишлар Вазирлиги ўртасида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтгани хабарларда эълон қилинибди.

Ташриф давомида меҳмонлар таълим муассасаларининг инфратузилмаси, ўқув фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва ҳарбий тузилмалар учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими билан ҳам яқиндан танишибдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону