Хитойда қурилиш компанияларидан бири 10 қаватли бинони 28 соат 45 дақиқада қуриб битказди.
New Atlas нашри хабар беришича, уй Living Building деб номланган йиғилувчи конструкциялар тизими ёрдамида қурилибди.
Ушбу тизимнинг ўзига хослиги шундан иборатки, ундаги ҳар бир модул транспорт контейнери каби ўлчамга эга бўлиб, ўша модуллар эвазига ушбу модулни дунёнинг исталган бурчагига етказиш мумкин бўлармиш.
Модул зангламас пўлатдан тайёрланган бўлиб, унда изоляция, электр симлари, шамоллатиш тизими, ойналар ўрнатилган бўлиб, бинони йиғиш учун бир неча қурувчи ва учта кран талаб этилган. Табиий, ҳамма нарса аввалдан тайёр бўлган.
Булар ҳам навбатдаги масхарабозлик, дейди “Ҳаракат” мухбири, ҳақиқий қурилиш бундай тез бўлолмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Аммо, буни бир тамоша қилиб олиш жуда ҳам қизиқ ва фойдали!
Бу видеони қуйидаги адресда кўришингиз мумкин:
youtube.com/watch?v=you-BV35B9Y&t=6s