15 June 2021
20:12 - Фьючерс савдолари бўйича АҚШнинг брокерлик компаниялари билан АҚШда учрашувлар ўтказилгани ҳақида! “Ҳаракат”: Бундай учрашувлардан фойда йўқ!
“ЎзРТХБ”нинг махсус бўлими хабар қилишича, 2021 йил 3-10 июнь кунлари Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё Биржаси вакиллари АҚШга хизмат сафарини уюштиришибди ва анчагина қизиқ учрашувлар бўлибди.

Анчагина сўзини бекорга ишлатаётганимиз йўқ, ростда ҳам “анчагина қизиқ” учрашувлар бўлибди, холос.

Ташрифнинг биринчи қисми туристик бўлган бўлса керак, аммо иккинчи қисмида биржа вакиллари АҚШнинг йирик молия ва брокерлик компаниялари билан учрашувлар ўтказишиб, шунингдек, Чикаго Товар Биржаси гуруҳи (CME Group), Нью-Йорк Товар Биржаси (NYMEX), Нью-Йорк Фонд Биржаси (NYSE), Юқори Технологиялар бўйича Фонд Биржасига (Nasdaq) танишув ташрифи уюштирилибди.

Тўғри, биржа вакилларининг “Auerbach Grayson & Company LLC” компаниясининг (Нью-Йорк) бошлиғи Дэвид Грейсон (David Grayson) билан учрашуви ўтказилиб, томонлар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзолашибди. Меморандумга кўра, Ўзбекистон биржаси фьючерс савдоларини ташкиллаштиришда АҚШ амалиётини чуқур ўрганиш, консалтинг хизматларидан фойдаланиш ва товар сегментида фьючерс шартномаларини жорий этиш йўналишида “Auerbach Grayson & Company LLC” компанияси билан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилганмиш.

Шу бир тийинга қиммат келишувларга эришилиб, уларга кўра Ўзбекистон биржаси ходимлари, брокерлик идоралари, трейдерлар ва фьючерс савдо иштирокчиларини тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйича онлайн-ўқув курслари ташкиллаштириладиган бўлибди. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, бу келишувлар ҳам қоғозда қолиб кетаверади.

Қолаверса, дейди “Ҳаракат” мухбири, бундай учрашувлар ростдан ҳам “бир тийинга қиммат” маросимлар бўлмаганда эди, жиддий учрашувлар бўйича ЖИДДИЙ хабарлар тайёрланган бўларди. Ҳақиқат эса, бошқачароқ. Ҳамма нарса “бир тийинга қиммат” бўлиб кўринмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону