05 June 2021
19:37 - Жаҳонгир Ортиқхўжа ҳар доимгидек ЁЛҒОН гаплар айтиш блан машғул бўлгани, охирги 3 йилда Тошкент иқтисодиёти икки баробар ўсганини айтгани айнан ҒИРТ ёлғондир
Расмий маълумотларга кўра, охирги 3 йилда пойтахт иқтисодиёти 23,6 фоизга ўсганлиги айтилмоқда. Жаҳонгир Ортиқхўжа эса, 2 барабар ўсиш бўлгани, шунингдек, янги қурилган метро бекатлари сонини деярли икки баробарга кўпайтириб айтгани жуда ҳам қизиқ.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа 2 июн куни Американинг “Crow Holdings” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказиб, пойтахт ҳокимлиги Ахборот Хизматига кўра, пойтахтда шаҳар иқтисодиёти охирги 3 йилда 2 баробар юксалганини таъкидлаганига нима дейсиз?

Аслида, Тошкент шаҳар ҳокими америкалик ишбилармонларга берган маълумотлари тўғри эмас. Давлат Статистика Қўмитаси маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар ялпи ҳудудий маҳсулоти жорий нархларда 2018 йилда 58,3 триллион сўмни (ўсиш 11,9 фоиз), 2019 йилда 78,4 триллион сўмни (ўсиш 8,8 фоиз), 2020 йилда эса 88,6 триллион сўмни (ўсиш 1,5 фоиз) ташкил этган. Бу жорий нархларда.

Статистикада қўлланиладиган солиштирма ўзгармас нархларни инобатга олганда, охирги 3 йилда пойтахт иқтисодиёти ҳақиқатда 23,6 фоизга ўсган экан.

Бундан ташқари, шаҳар ҳокими охирги 3 йилда пойтахтда қурилган метро бекатлари сонини қарийб 2 баробарга кўпайтириб айтган. У ўз сўзида 22 та ерусти ва 4 та ерости метро бекати қурилгани ҳақида гапиргани, аслида эса бу вақт оралиғида 12 та ерусти ва 2 та ерости метро бекатлари ишлашга топширилганини кўпиртириб айтгани диққатга сазовордир.

Яъни, Юнусобод йўли узайтирилиб, “Юнусобод” ва “Туркистон” ерости бекатлари фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, шаҳар атрофи бўйлаб халқа йўли ўтказишнинг биринчи босқичида 7 та ерусти бекати (Қўйлиқ бозоридан “Дўстлик-2” бекатигача) ва Сергели туманида 5 та ерусти бекати қуриб битказилди.

Эслатиш керакки, Жаҳонгир Ортиқхўжа 2018 йилнинг апрелидан буён Тошкент шаҳрини бошқармоқда.

Расмда - Жаҳонгир Ортиқхўжа 2 июн куни Американинг “Crow Holdings” компанияси вакиллари билан учрашмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону