05 June 2021
17:51 - Қўшни Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлгани хабар қилинди. Нимага НАТО у ердан ўз қўшинларини 11 сентябргача олиб чиқиб кетмоқчи?
Охирги 24 соат ичида камида 10 вилоятда толиблар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлгани эълон қилинди.

“Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Боғлон вилоятида ҳарбийларга ҳужум қилиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo News телеканали маълумотлар тарқатибди. Ҳалок бўлганлар орасида Жулга ва Бурка туманлари полиция бошлиқлари ҳам борлиги айтилмоқда.

11 май куни “Толибон” жангарилари Кобулдан шарқда жойлашган Вардаг вилоятидаги Нерҳ тумани марказини қўлга олгани хабар қилинган эди.

Хуллас, Tolo News телеканали каби ахборот воситаларини кузатиб борсангиз, бу мамлакат тўла қон ичида эканлигини кўрасиз. Шундай замонда, нимага НАТО у ердан ўз қўшинларини жорийдаги йилнинг 11 сентябригача олиб чиқиб кетмоқчи? Бундай саволларга ҳали жавоб йўқ!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону