24 July 2009
05:22 - Носир Зокир: Лўттибоздан узоқроқ юринг

Бундан икки йил олдин менинг уйимга ўзини “Бирдамлик” раиси деб танитган Баҳодир Чориев қўнғироқ қилиб: “қийналиб кобсиз, ёрдам берамиз, Сизни обрўйингиз бор, бизга ёрдам беринг!” деган эди.

 

Шундан сўнг мен Наманган ва Андижон вилоятларида “Бирдамлик”нинг бўлимларини тузиб, Баҳодир билан кқпчиликни таништириб қўйган эдим. Мен “Бирлик”нинг Наманган вилоят ташкилоти раисиман. Одатда бир партия вакили бошқа мухолифатчи гуруҳнинг ривожланишига кўмаклашиши ғалати туйилса хам, бъзи дўстларим, хусусан партиямиз раиси “майда ишларга аралашиб обрўйингизни туширманг” дейишса ҳам, мен “Баҳодир АҚШга борганимда мендан хабар олди. Яхши йигит экан. Ҳар ҳолда мухолифатчи сифатида халққа фойдаси тегар, сафимиз кенгаяр” деб ёрдамни давом эттиравердим. Вилоят йиғилишида ўғлим кўпчилик овоз билан «Бирдамлик” ҳаракат Наманган вилояти бўлимига раис этиб сайланди.

 

Шу йил 20 апрель куни Баҳодир “ташкилотимизнинг 5 йиллик тўйи муносабати билан йиғилиш қилинглар, қарз олиб бўлса ҳам килаверинглар” деди. Мен Наманган Давлат университети домласи, химия ва биология фанлари доктори, доцент Алижон Обидовда 120 минг карз олиб 2 микрорайонда жойлашган “Оқшом” чойхонасида байрам йиғилишини бошладик. Орадан ярим соат ўтиб ўтмай фуқаро кийимидаги шахслар ўғлим Зоҳиджонни милиция бошқармасига кишан кийдириб, қора қоп кийдириб, мени қаршилигимга қарасмасдан, урибсўкиб олиб чикиб кетдилар.

 

Хуллас, кўпчилик кетиб қолди. Мен ўғлимни тўполон килиб бўлса ҳам олиб чиқдим.

 

Бу вокеадан хаммани хабадор қилдик. 7 май куни Баҳодир Чориев менга қўнқироқ қилиб, 120 минг сўм қарзингизни бир ойдан сўнг жўнатман деганди. Аммо, сўнгра хабар ҳам олмади.

 

Бизга компьютер, принтер ва бошқа нарсалар ваъда қилди. Менга хар бир туманда бўлимларни ташкил қилишда ёрдам берсам, 200 АҚШ доллардан жўнатишга ҳам ваъда берган эди.

 

Менга Шаҳрисабзлик бир гуруҳ аёллар номидан қўнғирок килиб, (телефонимни кимдан олган билмайман, ) «ака бизга Баҳодир Чориев хабар бериб, декабрда Конституция куни муносабати билан одамларни йиғиб, митинг ўтказинглар, шу ишни қилиб берсаларингиз, хар бир кишига 300 АҚШ доллари миқдорида пул бераман деб лақиллатди, аммо пулларни бермади”. Митингда қатнашганлар 15 сутка қамалиб, 100 минг штарф билан чиқиб кетдик, шу воқеадан кейин ҳам пул бермаган.

 

Гап пулда эмас, лекин мен бундай ножиддийликларни тушунмайман.

 

Учта вилоят - Андижон, Наманган ва Фарғона вакилари бу лўттибознинг ташкилотидан чиқиб кетишни, мен унга ёрдам беришни тўхтатишимни эълон қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону