24 July 2009
04:21 -
АҚШ вице-президенти Гуржистонга ташрифини битирди

Жо Байденнинг бу намойишкорона сафари асосан Россияга қаратилган бўлиб, унинг асосий мақсади АҚШ Гуржистонни ҳар қандай шароитда Россиядан муҳофаза қилишга тайёр эканлигини кўрсатиш эди. Жо Байден буни кўрсатди ҳам. “Биз Гуржистонни ҳеч қачон якка қолдирмаймиз”, деди америкалик меҳман баёнотларидан бирида. Табиий, Россия қаршисида якка қолдирмаслик назарда тутилмоқда эди. Унинг “Гуржистон армиясини НАТО стандартларига олиб чиқишга ёрдам берамиз” деган сўзлари эса русларни шокка туширди деса ҳам бўлаверади.
Саакашвилининг мухолифлари АҚШ вице-президентидан кутилган эътиборни кўрмадилар. Энди Россия билан бир қаторда улар ҳам ўз позицияларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўладилар.