22 May 2021
22:19 -
БМТ Бош Котиби Антониу Гутерриш: Камбағал мамлакатлар коронавирус ихтиёрига топшириб қўйилди
БМТ Бош Котиби Антониу Гутерриш “катта йигирматалик” мамлакатларни вакцинани адолатли тарзда тақсимлаш тўғрисидаги ваъдасини бажаришга чақирди. Бу ҳақда БМТ янгиликлар маркази хабар эълон қилди.
Антониу Гутерриш пандемияга қарши кураш иккита параллел йўлдан кетаётганини қайд этгани ҳам қизиқ.
“Вакциналар, тестлар, дори-дармон ва тиббий воситаларга адолатсиз равишда эга бўлиш камбағал мамлакатларни вирус ихтиёрига топшириш билан якунланди. Ҳиндистон, Жанубий Америка ва коронавирус авж олган бошқа ҳудудларда одамлар кўз ўнгимизда қирилмоқда”, - дебди у.
“Биз вирус билан уруш ҳолатидамиз. Вирусга қарши курашаётган эканмиз, қуролларимизни ҳарбий иқтисодиёт қоидаларига мос ҳолда қўллашимиз зарур”, - дебди у ўша эълон қилинган хабарда.
Аввалроқ Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти Бош Директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирусга қарши вакцина етарлича тақсимланмаганлигини ҳам айтганди.
У бой мамлакатларни болаларни коронавирусга қарши эмламасликка, биринчи навбатда вакцинани камбағал мамлакатлар билан бўлишишга чақиргани ҳам маълум бўлди.