20 May 2021
21:29 -
Фармацевтика агентлиги ва унинг таркибий тузилмасида 19 миллиард сўмлик молиявий камчиликлар топилгани ҳақида
Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги томони Фармацевтика Тармоғини Ривожлантириш Агентлиги ва унинг таркибий тузилмаси ҳисобланувчи “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКда бюджет маблағларининг фойдаланилиши, қонун ҳужжатларига риоя этилиши ва коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича текшириш ўтказибди.
Маълум бўлишича, ўрганишда, ташкилот мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бюджет маблағларининг мақсадсиз сарф қилиниши, ўзлаштириш ва талон-торож қилиш ҳолатлари, аслида ишламаган ходимлар учун ойлик иш ҳақлари тўлаб келиниши, бюджетга солиқларнинг тўланмаганлиги, давлат харидлари жараёнлари ўтказилиши, шунингдек, бир қатор дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатида эътироф этилмайдиган препаратларни норматив талабларга зид равишда дори воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги каби қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.
“Ўрганиш якуни бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг таркибий тузилмасида жами 19 млрд. 409 млн. 889 минг сўмлик жуда кўп миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар мавжудлиги ва бюджет маблағларининг сарф қилинишида белгиланган талабларнинг қўпол равишда бузилганлик ҳолатлари аниқланди. Мавжуд аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди”, дейилибди Аксилкоррупция агентлиги хабарида.
Шунингдек, тақдим этилган ҳужжатлар асосида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда эмиш.