19 May 2021
21:24 -
Ўзбекистоннинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари маълум қилинибди: Нимамиш, Молия Вазирлиги асосий макроиқтисодий кўрсаткичларимиз ҳақида хабар берибди

- 2021 йил 1 май ҳолатига инфляция даражаси 10,5 фоизни ташкил этди. (ўтган йилнинг мос даврида инфляция 14,5 фоиз)
- 2021 йил 1-чорагида ЯИМ миқдори 128,6 триллион сўмни ташкил этди. (2020 йил 1-чорагига нисбатан 3,0 фоизга ўсиш)
- Ўзбекистон Марказий Банкига кўра, 2021 йил охиригача ЯИМнинг реал ўсиши 4,5-5,5 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда.
- 2021 йил 1 апрел ҳолатига кўра, мамлакатнинг расмий захира активлари 32,7 миллиард AҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 млрд. AҚШ долларига ўсди
- 2021 йилнинг биринчи чорагида ташқи савдо айланмаси 7,1 миллиард AҚШ долларини ташкил этди. (ўтган йилга нисбатан 0,9 млрд. AҚШ долларига камайди)
- 2021 йил январ-март ойларида саноат маҳсулотлари ҳажми 91,5 триллион сўмни ташкил этди
- 2021 йил январ-март ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажми 61,0 триллион сўм
- 2021 йил январ-март ойларида қурилиш ҳажми 19,5 триллион сўмни ташкил этди
- Январ-апрел ойларида 19 та ким ошди савдоси ўтказилди ва жами чиқарилган вексел ва облигациялар ҳажми 1,6 триллион сўмни ташкил этди.
Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи савдо бўйича ТОП-10 ҳамкорлари рўйхатида Хитой (жами ташқи савдо айланмасининг 20 фоизи), Россия (18 фоиз) ва Қозоғистон (12,2 фоиз) етакчилик қилмоқда.
Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, ТОП-10 рўйхатида биронта кучли Ғарб давлати кўринмайди. Германия ҳам Афғонистон ва Жанубий Кореядан кейинги ўринларда, аниқроғи, 10-чи ўринда турибди. АҚШ умуман эслатилмаган.
Қолаверса, биронта жиддий воқеадан хабар йўқ. Хуллас, аҳволимиз ростдан ҳам ДАБДАЛА.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения