18 May 2021
21:33 - Тиббиёт бирлашмалари фаолияти етарли даражада ташкил этилмагани танқид қилинмоқда. Ишлар ДАБДАЛАми? “Ҳаракат” ва “Бирлик” ҳали ҳам шундай эканлигини айтиб ётибди!
Жойларда ўтказилган сўровларда аҳолининг бор-йўғи 13 фоизи тиббиётда ижобий ўзгаришларни сезаётганини билдирганмиш. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиё бугун Тошкентда тиббиёт соҳасидаги вазифалар ижросига бағишланган видеселектор йиғилишида айтиб ўтибди.

“Айниқса, Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида яшовчи аҳоли бу соҳадаги ишлар аҳволидан норози. Сўнгги бир йил ичида тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган 20дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилиниб, барча масалалар ҳал қилиб берилди. Жорий йилда бюджетдан 21 триллион сўм ажратилди (2017 йилга нисбатан 3 баравар кўп).

Лекин, вазир ўринбосарларининг масъул участкаси, масалани ҳал қилишда ваколати бўлмаса, фидойи бўлиб, пастга тушиб бевосита маҳаллада ишни ташкил қилмаса, ислоҳотлар аҳолигача етиб бориши қийин”, дебди Шавкат Мирзиё шу мажлисда.

Бу нутқдан рағбатланиб кетган Соғлиқни Сақлаш Вазири Ўринбосари Амрилло Иноятов “туман оилавий шифокор пункти ва поликлиникаларда хизматлар сифатига, уларни жиҳозлашга ҳамда бирламчи бўғин тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини оширишга шахсан масъул этиб белгилаган”, аммо ишлар ҳали ҳам ДАБДАЛА дейишга бориб етибди бу вазир ўринбосари.

Аммо, дебди Шавкат Мирзиё, 20та туманда тиббиёт бирлашмаларининг ишлари етарли даражада ташкил этилмаган. Булар Қоровулбозор, Чироқчи, Қамаши, Қўнғирот, Чимбой, Марҳамат, Жалақудуқ, Зарбдор, Мингбулоқ, Поп, Оқдарё, Сайхунобод, Ангор, Пскент, Юқори Чирчиқ, Ёзёвон, Учкўприк, Янгиариқ, Хива, Сергели туманлари.

Хуллас, дейди мухбирларимиз, Ўзбекистонда ҳали ҳам ҳамма нарса ДАБДАЛА шаклда. Улардан қутилишнинг ягона йўли - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси аллақчондан бери гапириб келаётганидек, давлатимиз ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга муҳтожлиги. Бизда эса, уларга эътибор йўқ ҳисоб.

Шундай экан, ҳаммадан шу масалага эътибор беришни талаб қилишимиз керак. Акс ҳолда ДАБДАЛА аҳволдан ҳеч қачон чиқолмаймиз, бориб-бориб яна СССРга қайтамиз!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону