18 May 2021
19:44 -
Мана ҳақиқий хабар: Юлий Юсупов телеэкранлардаги бизнес ва расмийларнинг коррупцион ҳамкорлигини кўрсатиб бергани ҳақида
Таниқли иқтисодчи эксперт, Иқтисодий Ривожланишга Кўмаклашиш Маркази (CED) директори Юлий Юсупов Ўзбекистоннинг расмий телеканалида намойиш этилган бир хабарни таҳлил берибди. Аслида, гап “Ўзбекистон-24” телеканали ҳақида кетмоқда. Мана ўша таҳлилнинг қисқа маъноси.
Ҳақиқат шундай. Масалан, шу кунларда “Ўзбекистон-24” телеканали коррупция ҳолатларига йўл қўйган айрим мансабдор шахслар ушлангани ҳақидаги лавҳаларни намойиш қилиб, мамлакатимизда бизнесни “соғиш” ва мамлакат иқтисодиётига паразитлик қилишнинг кўп қиррали имкониятлари спектри мавжудлигини исботлаб берибди.
Мана 1-чи мисол. Тошкент шаҳар Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспектори маҳаллий МЧЖ таъсисчисидан шу ташкилотда амалга оширилиши режалаштирилаётган камерал текширувда ижобий хулоса берилишини ваъда қилиб, 3,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга тушибди. Солиқ текширувларига мораторий эълон қилингани ҳам муҳим эмас. Бошқа нарсалар муҳим. Масалан, мораторийлар кимни ва қачон тўхтата олган ўзи? Боз устига, коррупционерларга “риск-таҳлил” ва “камерал текширувлар” каби замонавий сўзлар ёрдамга келаётган бўлса. Улар учун осмондан тушган энг ҳақиқий марҳамат - 10 минг тадбиркорга жўнатилган, улар гўёки сохта битимлар тузгани ҳақидаги “севинч номалари”. Битим сохта эканлигини қаердан била қолишди? Бу буюк бир сир. Энди туя эмаслигингизни, битимларингиз сохта эмас, ҳақиқий эканлигини исботлаб кўринг. Бу - коррупционерлар учун ҳақиқий сусамбил.
Иккинчи мисол. Андижон вилояти Булоқбоши туманида солиқ қарздорлигини йўқ қилиш эвазига 15 млн сўм пора олинаётган чоғда ушланган инспектор (Ўзи қарздорлик бўлмаган, инспектор томонидан ўйлаб топилган). Шаффоф бўлмаган солиқ қонунчилиги ва процедуралари - бюрократия ва коррупция учун чинакам “очил дастурхон”.
Учинчи мисол. Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида юқори лавозимда ишловчи шахс Чортоқ туманида истиқомат қилувчи хусусий тадбиркорга боғдорчилик билан шуғулланиши учун Янгиқўрғон тумани ҳудудидан 10 гектар ер майдони ажратилиши бўйича туман ҳокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилиб, ўзи фаолият юритувчи бошқарманинг маъмурий биноси ёнида 10 минг АҚШ доллари олган. Формал жиҳатдан ер майдони давлат эгалигида туриши белгиланган бўлса-да, аслида аллақачонлар унинг олди-сотдиси мавжуд. Фақат ер сотилишидан тушадиган пуллар бюджетга эмас, ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг чўнтагига бориб тушади. Ерни очиқ танловлар орқали (хусусий мулк ва ижарага) бўлиб бериш ва бюджетни тўлдириш ўрнига биз “негадир” ерни ҳокимларга совға қилганмиз ва уларга «мўмай» даромад орттириш имконини яратганмиз. Қизиқ, нега?
Тўртинчи мисол. Бунисини торт устидаги гилосга қиёслаш мумкин. Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари қурилиш ишлари билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан 2 минг АҚШ долларини хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда ушбу МЧЖга жорий мавсумда Жиззах шаҳридаги ижтимоий соҳа объектларида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича ўтказиладиган тендер савдолари орқали объект олиб беришни ваъда қилиб, олаётган пайтда ушланган.
Тендерлар (бюджетдан ёки давлат корхоналаридан пул олиш) ва хусусийлаштиришдаги коррупция - бугунги кунда мамлакатдаги энг катта коррупцион оқим бўлса керак. Чунки бизда ЯИМдаги давлат харажатлари улуши (40 фоиздан кўпроқ) ва ЯИМда давлат корхоналарининг улуши (55 фоиздан кўпроқ) жаҳондаги энг юқори кўрсаткичлардан бири саналади.
Бундан қандай хулосага келиш мумкин? Токи биз амалдорларимизни иқтисодиётдан суғуриб олмас, уларнинг ҳукмронлик ваколатларини чекламас, давлатнинг иқтисодиётдаги улушини қисқартирмас, давлат ислоҳотини ўтказмас эканмиз, Ўзбекистон қашшоқ давлатлигича қолаверади.
P.S. Коррупционерларни стадионларга тўплаб отиб ташлаш тарафдорларига асло қўшилмайман, - деб ўз пости остига шарҳ ёзган Юлий Юсупов ва фикрларини давом эттирган.
Вазиятдан чиқишнинг йўли жазони қатъийлаштиришда эмас, ҳолбуки коррупция учун, албатта, жазо берилиши керак.
Биринчидан, ким жазолайди? Ўша коррупционер-амалдорларнинг ўзи. Бу ҳолда коррупцияга қарши кураш таъсир зонасини бўлиб олиш учун курашга айланиб кетади (шундай бўлган ва шундай бўляпти ҳам).
Иккинчидан, коррупция миқёсларини чиндан ҳам қисқартиришни фақат ўша озиқланиш базасини қисқартириш эвазига амалга ошириш мумкин, яъни юқорида таъкидланган, амалдорларнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш эвазига.
Сингапурда давлат харажатлари ЯИМнинг 16 фоизини ташкил этади, Хитойда бу кўрсаткич - 22 фоиз, Ўзбекистонда эса 40 фоиздан юқори (агар хусусий секторнинг квазифискал харажатлари қўшилса, 50 фоизга ҳам яқинлашиши мумкин). Сингапурда давлат компанияларининг ФИМдаги улуши 15 фоиз, “коммунистик” Хитойда марказий ҳукумат компаниялар улуши 12 фоиз, формал жиҳатдан бирорта коммунист бўлмаган Ўзбекистонда эса 55 фоиз.
Буларга қўшимча равишда, албатта, давлатни жамият назорати остига олиш керак, фуқаролик жамиятини ривожлантириш лозим, ҳокимиятнинг барча бўғинларини радикал тарзда ислоҳот қилиш керак, айниқса, СУД ТИЗИМИНИ.
“Ҳаракат”: Аввалги хабарларимизда Юлий Юсуповнинг кимлигини очиб бергандик. Энди у кишидан УЗР тилашимиз керак. Чунки, у ҳозир ҳақиқий хабарлар тарқатмоқда.