14 May 2021
01:09 -
Миллат хоини Муҳаммад Солиҳнинг ўз ҳамтовоғини ўлдиртирмоқчи бўлгани ҳақида
Оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка номи яхши таниш бўлган журналист Бобомурод Абдуллани туркларни ёллаб ўлдиртирмоқчи бўлган ва ўзини Муҳаммад Солиҳ деб таништириш билан машғул бўлган Салой Мадаминнинг аудиоёзувлари тарқалганига 3 кун бўлди.
Шу йилнинг 10 майида Францияда яшовчи ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибой деган аёл бу аудиоёзувларни тарқатди. Бу аёлнинг қўлига Салойнинг пўписалари ёзилган лентанинг қандай тушгани учинчи масала.
Иккинчи масала - Салойнинг доимий террор ва зўровонликни тарғиб қилиши ва ана шу йўл билан кун кўриб келаётгани. Навбатнинг ўз ҳамтовоғи Бобомурод Абдуллага келгани ҳам майли. Чунки эртами-кеч шундай бўлиши аниқ эди. Аудиода номи тилга олинган “Озодлик” радиоси журналисти Шуҳрат Бобожоннинг ҳам ахир бир кун Бобомурод Абдулланики сингари тақдир кутади-ку. Раҳнамоси билан гапи гапига тушмай қолган куни Салой унга ҳам ўлдириш билан таҳдид қилади. Бунга ҳам ажабланмаймиз-ми?.
Аммо Бобомурод нега “ўлим”га ҳукм қилинди? Гап шу ерда!
Билишимизча, ҳозирда Германияга кетган журналист Бобомурод Абдулла ўзининг “Факт ва фикр” кўрсатувида ўзбек мухолифати тарихига тўхтала туриб, унинг йўл қўйган хатолари, “Бирлик”нинг парчаланишига оид мулоҳазаларини баён қилади. Аммо бу жараёнларда ҳеч кимнинг номини тилга олмайди. Шунга қарамай бу чиқишни кўрган Салой Мадамин мулоҳаза ва фикрлардан дарров ўзини таниб олади.
Номаълум суҳбатдош билан ўзаро телефон мулоқотида Салой Мадамин Шуҳрат Бобожонга телефон қилиб, Бобомурод Абдулланинг Берлиндаги яшаш манзилини дарров топиш ва уни тинчитиш учун турклардан иборат гуруҳ мавжудлигини айтади.
Шунингдек, суҳбат давомида Бобомурод Абдулланинг КГБга сотқинлиги, пул учун онасини ҳам сотишга тайёрлигини, унга ўзи 150 евро пул берганига қарамай хоинлик қилганини таъкидлайди.
Шундан сўнг Бобомурод Абдулла мазкур воқеага муносабат ўлароқ чиқиш қилиб, бундан кейин Салой Мадаминнинг мамлакатдаги илк миллий озодлик ҳаракати ҳисобланмиш “Бирлик”ни парчалашдаги хоинлиги, унинг КГБ буюртмаларини қандай бажарганини фош этиб, кўрсатувлар қилмоқчи эканини таъкидлади.
“Ҳаракат” икки хоиннинг ўзаро жанжалига тўхталиб, масалани оммалаштирмоқчи эмасди. Аксинча, шу пайтга қадар гапириб келинган тарихий ҳақиқатнинг хоинлар тилидан ҳам чиқишга бошлаганини ўқувчиларга эслатишдир.
Зеро, тарих олдида миллат хоини Салой Мадамин ўзига ҳукм чиқариб бўлганди, аммо унинг ёнидаги шотирлари ҳам энди-энди юз кўрсата бошлашди. Бунга нима дейсиз, ҳурматли ўқувчилар?
Расмдаги Муҳаммад Солиҳгачи?