13 May 2021
18:19 -
Масхарабозлик эмас, ШАРМАНДАЛИК: Жиззах, Бухоро ва Андижон вилоятларида жами 185 миллиардлик нефть маҳсулотлари талон-торож қилингани аниқланибди
Бу 3 вилоятда жами 180,7 миллиард миқдоридаги нефть маҳсулотлари талон-торож қилингани аниқланибди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати бу ҳақда хабар берибди.
Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тизим корхоналари, бошқармалар ва нефть базалари раҳбарлари ҳамда департамент бошлиқлари иштирокида ўтказилган видеоселекторда 2021 йилнинг январь–апрель ойлари давомида табиий газ, газ конденсати, нефть қазиб чиқариш, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши танқидий муҳокама қилингани муҳокама қилинибди.
Бошқарув раисининг таъкидлашича, нефть базалари омборларидаги қолдиқлар заводда юритилаётган ҳисоботлардаги қолдиқлар билан ўзаро солиштириб кўрилганда, катта миқдорда камомад мавжудлиги аниқланибди.
Жумладан, Жиззах нефть базаси бўйича камомад - АИ-80 автобензиндан 4,2 минг тонна, АИ-91 автобензиндан 61 тонна ва Эко дизель ёнилғисидан 13,1 минг тонна аниқланди, ушбу камомаднинг ўртача қиймати 146 млрд сўмни ташкил қилади.
Бухоро нефть базаси бўйича ҳам камомад мавжуд бўлиб, АИ-80 автобензиндан 345 тонна, АИ-91 автобензиндан 263 тонна, АИ-92 автобензиндан 55 тонна ва Эко дизель ёнилғисидан 1,8 минг тоннани ташкил қилди. Камомаднинг ўртача қиймати 20,7 млрд сўм деб баҳоланди.
Юқоридаги нефть базаларида бўлгани каби Андижон нефть базаси бўйича ҳам камомад борлиги аниқланган. АИ-80 автобензиндан 84 тонна, АИ-91 автобензиндан 280 тонна, АИ-92 автобензиндан 6,7 тонна ва Эко дизель ёнилғисидан 1,9 минг тонна бўлган камомаднинг ўртача қиймати 19 млрд сўмни ташкил этади.
Талон-торожга йўл қўйгани учун Жиззах ва Андижон нефть базалари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинибди.