11 May 2021
21:13 - Улуғбек Ҳамдам: “Битта-иккита “майда балиқ”ларни тутиб жар солиш билан асл коррупция илдизларига болта уриш – бошқа-бошқа нарсалар”. “Ҳаракат”: Мана шу лавҳа коррупцияга қарши асосий зарбадир!
Ҳар қандай соғлом жамият бошқарувида муаммолар ечимига зиёлилар, уламолардан фикр олинади, ислоҳотлар уларнинг иштироки, маслаҳати билан қилинади. Хўш, коррупция илдиз отиб кетган бугунги ўзбек жамияти ҳақида зиёлилар нима дейди? Нега жамиятимиз бу иллатдан қутула олмаяпти?

Амалдаги ҳукумат коррупцияни имкон қадар камайтириш учун қандай шошилинч чораларни кўриши керак?

Баъзи Интернет нашрлар айнан шу каби саволларни нотўғри қўйиш билан КОРРУПЦИЯнинг оёғига болта урмоқдалар.

Мамлакатда қонунлар ва жавобгарлик ҳаммага тенг бўлсин деган гаплар билан ҳаммаёқда айнан коррупциянинг олдини олмоқдалар.

Мана, масалан, коррупция - жамият оёғига урилган кишан эканлигини гапираётганлар ҳам йўқ эмас. Бунинг сабаби - ҳар тешикдан коррупциянинг қуртлари чиқиб келаётганлигида. Жамият ўпкаси бундай қуртлар билан нафас ололмай қолганида эканлиги кўриниб турибди. Аммо, бунинг олдини қандай олиш керак???

Мана, бу хусусда Мансур Бекмуродов, социология фанлари доктори, профессор нималар демоқда?

Ўйлашимча, дейди бу улуғ одам, бугунги ўзбек жамиятидаги коррупция ҳолатининг илдизлари кўп. Бу илдизлар қуритилса, жамиятимиз ҳалол ҳаёт кечиришга ўтади.

Коррупция – жамият оёғига урилган тушов. У билан узоқ ва бемалол юриб бўлмайди. Ҳамма жамиятлар, ҳамма замонларга тегишли бу гап. Лекин минг афсуски, кейинги йилларда ўзбек жамиятини порахўрлик иллати мўри малахдек босди: ҳар тешикдан унинг қуртлари чиқиб келмоқда. Жамият ўпкаси бундай қуртлар билан нафас ололмай қолди – билиб турибмиз.

Бунинг сабабини кўрсатиш унчалик қийин эмас: жамиятда яратилган носоғлом муҳитдир сабаби!

Бунга таълим-тарбиянинг нуқсонларидан тортиб, то порахўрликнинг жазосиз қолаётганига, яъни суд тизимининг камчиликларига қадар киради.

Аввало, умумий таълим-тарбия масаласига тўхталсак. Биз ёш авлодни қандай тарбия қиляпмиз, ўқитяпмиз? “Инсон бахтли бўлиши керак”, деяпмиз ва бахтнинг калитини, албатта, зар (моддий бойлик) ва зўр (ҳокимият)да дея кўрсатяпмиз. Бу - тўғри эмас. Материализмга, матоҳизмга сиғинадиган қавм пайдо қилдик ва қиляпмиз...

Умуман, дунё сиёсатидаги бу қусурни тузатиш шарт! Нафақат бизнинг жамият, балки бутун дунё жамиятлари бу ҳақда ўйлаб кўриши керак энди. Инсоннинг инсондек яшаб ўтиши учун муайян моддий-маънавий даража кифоя қилишини инсонга ёшлигидан уқтирмоқ керак. Шунда у юзидаги инсонлик пардасини шилиб ташлаб бой бўлишга интилмайди, мансабга ўтириш учун отасини сотишга тайёр кун кечирмайди. Бир коса овқат-у икки учта кийим, битта бошпана билан ҳам бахтли бўлишини билган инсоннинг коррупцияга эҳтиёжи қолмайди.

Бу - масаланинг таълим-тарбия билан боғлиқ жиҳати. Айни шу ўринда адабиёт, санъат, фалсафа каби ижтимоий соҳалар инсон қалби тарбиясида муҳим рол ўйнайди. Буни асло ёддан чиқармаслик керак.

Энди масаланинг кейинги жиҳатига келсак, жамиятда порахўрлар дарров топилиб жазо оляптими? Йўқ ёки йўқ даражада. Хўжакўрсинга битта-иккита “майда балиқ”ларни тутиб жар солиш билан асл коррупция илдизларига болта уриш – бошқа-бошқа нарсалардир.

Агар прокуратура, суд тизимлари мустақил равишда ўз ишини сидқидилдан бажарганда эди, Ўзбекистонда коррупция бу даражада илдиз отиб кетмасди. Тамом-вассалом! Бунинг бошқа сирли томонлари йўқ: ҳаммаси оддий ва тушунарли.

Демак, аввало таълим-тарбияни тўғри йўлга қўйиш керак. Бу - бир. Иккинчидан – порахўрни, ким бўлишидан қатъий назар, тутиб жазолаш керак. Бу - икки. Шуни қилинг, жамият, бир неча йилда ўзига келиб қолади. Шугинани қилмасак, шугинага ярамасак, коррупция ҳақида гап сотишдан фойда йўқ.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбирлари, бундай ишларнинг чегараси йўқ. Уларнинг ҳаммасини ҳатто ривожланган давлатларда ҳам қилиб бўлмаяпти. Ана ўшалар устида ишлаш лозим.

Бунинг учун Ўзбекистонимизда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш керак. Ана ўшанда, ҳамма нарса жойида бўлади. Масалан, ҳамма нарса давлатнинг эмас, халқнинг қўлида бўлади, ДЕМОКРАТИЯни фақат халқ қилолади!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону