11 May 2021
15:43 - Яхши хабар: Давлат Солиқ Қўмитаси ва Расул Кушербаев ўртасидаги масала судгача олиб борилмасдан тўхтатилгани ҳақида
Давлат Солиқ Қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Расул Кушербаев учрашибди.

“Музокаралар давомида юзага келган вазият муҳокама қилинди. Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади ва маслаги бирлиги, яъни мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуши фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланди. Масалани судгача олиб бормасдан, тўхтатишга қарор қилинди”, дейилибди қўмита расмий хабарида.

Депутатнинг ўзи ҳам телеграмдаги каналида қўмита вакиллари судга киритилган даъво аризаси қайтариб олинганини тасдиқлабди.

“Кеча Давлат Солиқ Қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари билан учрашдик. Музокаралар якунида Қўмита касаба уюшмаси суддан менга қарши киритган даъво аризани қайтариб олишини билдирди”, дейилган бугун эълон қилинган хабарларда.

Эслатиб ўтамиз, ДСҚ Расул Кушербаевдан солиқ органларига маънавий зарар етказганлиги учун 4,6 миллиард сўм миқдорида маънавий зарар ундирилишини ва депутат оммавий ахборот воситалари орқали раддия бериб, кечирим сўрашини талаб қилиб, депутатни судга берганди.

Мана, кўриб турибсизки, тарафларнинг вакиллари бирга учрашиб, бор муаммолар битганини билдиришибди.

Хуллас, шу йил 30 апрелдаги “Расул Кушербаев: “Депутатлик жимгина ишлаб вақт ўтказадиган соҳа эмас” сарлавҳали хабарда эълон қилинган воқеалар бўйича адвокат ҒАЛАБА қозонибди. Нима ҳам дердик, “Офарин, жаноб депутат. Ҳақиқий депутат айнан шундай бўлиши керак!”


Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону