30 April 2021
18:38 -
Ўзбекистон хўжайини Шавкат Мирзиё қўшниларимиз Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан қўнғироқлашибди
Президент Шавкат Мирзиё бугун, 30 апрел куни Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президент матбуот хизмати хабар берди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқотда давлат раҳбарлари Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.
Мавжуд барча масалалар дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатлари руҳида, фақат музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниш муҳим экани таъкидланди.
Тожикистонга бўлажак олий даражадаги ташрифга тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилди. Мамлакатлар бош вазирлари ўтган ҳафта Хўжанд шаҳрида ўтказган амалий учрашувнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган кенг кўламли ҳамкорликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни биргаликда аниқлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқотда минтақавий ҳамкорлик ва икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Президентлар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни ва уни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилди. Қирғизистон ва Тожикистон томонлари вазиятни барқарорлаштириш ва унинг янада кескинлашишига йўл қўймасликка қаратилган келишувларга эришгани мамнуният билан қайд этилди.
Юзага келаётган барча баҳсли масалалар кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик руҳидаги мулоқот асосида ҳал қилиниши зарур экани таъкидланди.
Давлат раҳбарлари жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган саммит якунида қабул қилинган қўшма қарор ва келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.
Қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш ва устувор лойиҳаларни илгари суриш мақсадида фаол алмашинувларни давом эттириш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Бундан олдин, Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги можарода қирғизларнинг 13 фуқароси ҳалок бўлгани маълум қилингани хабар берилганди.