30 April 2021
12:10 -
Расул Кушербаев: “Депутатлик жимгина ишлаб вақт ўтказадиган соҳа эмас”
Депутат Расул Кушербаев AlterEgo лойиҳасига берган интервьюсида депутатлик фаолияти, қийинчиликлари, жим юрувчи депутатлар хусусида фикр билдирибди.
“Депутатлар иши кўринмаслиги, уларнинг кўпчилигини деярли ҳеч ким билмаслигининг сабаблари бор. Фикримча, биринчи сабаб ички цензура, безовталаниш бўлса керак. Инсоннинг мустақил иродаси бўлиши керак. Оддий қилиб айтганда, жасоратли бўлиш талаб этилади. Сен шу лавозимда экансан, ниманидир айтишинг ёки талаб қилишинг зарур. Лавозимдан кетгач, бирор нарсани қилишдан фойда йўқ.
Ҳар бир депутатнинг маълум мавзуга нисбатан ўз қарашлари, фикри бор. Ўйлайманки, депутатлик бу шунчаки жимгина ишлаб, вақт ўтказадиган иш эмас. Депутатлик шунчалик қайноқ соҳаки, сен ҳокимиятдан ниманидир яхши тарафга ўзгартиришини талаб қилишинг керак. Депутат бўлиш учун катта мияли бўлиш шартмас. Асосий шарт - эркин ирода ва дадиллик. У қулай фурсатдан, имкониятдан фойдалана олиши, керакли жойда гапириши, зарурини талаб қила олиши керак. Ёнғиндан кейин ҳаракат қилишнинг аҳамияти йўқолади.
Кўпчилик ўйлайди: депутат ақлли бўлиши керак, дейди. Тўғри, бу фикрга қўшиламан. Билимнинг ўзи ёки профессорларга хос ақл депутат учун асосий талаблар эмас. Профессор бўлсанг-у, ўз вақтида натижага эриша олмасанг, бу билимларнинг кимга кераги бор?
Халқ олдида чиқиш қилишни, маълум мавзуни кўтариб чиқишни истамайдиган депутатлар шунчаки ўз хотиржамлигини ўйлайди. Қанчалик камроқ фаол бўлсангиз, шунчалик муаммоларингиз камроқ бўлади. Кўп “бақир-чақир” қилсангиз, депутатлик сўрови юборсангиз, омма олдида чиқиш қилсангиз, сизда муаммолар ўз-ўзидан кўпаяди. Шахсан менинг фаолиятимга тўғридан тўғри ва расмий таҳдидлар бўлмаган”, - дебди Кушербаев.