28 April 2021
16:11 -
Масхарабозликми ёки шармандалик: Ўзбекистонда товар ва хизматлар импорти ҳажми экспортдан юқорилигича қолмоқда эмиш. “Ҳаракат” нима дейди?
Ўтган чоракда товарлар экспорти 1,9 млрд долларни, импорти эса 5,2 млрд долларни ташкил этибди.
Бу ҳақда гапириш Марказий Банк 2021 йил 1-чорак якуни бўйича тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичларини эълон қилганидан кейин бошланди.
Маълум қилинишича, ўтган 3 ойда тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 2,5 млрд долларни ташкил этди. Бунда савдо баланси (товарлар ва хизматлар) ва бирламчи даромадларнинг манфий сальдоси 3,7 млрд доллар, иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси 1,2 млрд доллар ҳисобига қисман қопланди.
МАНА, Товарлар ва хизматлар экспорти қуйидагича бўлганмиш:
Товарлар экспорти (номонетар олтин ҳисобга олинмаган ҳолда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга ошиб, 1,9 млрд долларни ташкил этди. Товарлар экспортининг асосий қисмини:
- текстил ва текстил маҳсулотлари - 720 млн долларни,
- қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар - 326 млн долларни,
- келиб чиқиши ўсимлик бўлган маҳсулотлар - 182 млн долларни,
- кимё саноати маҳсулотлари 132 млн долларни ташкил этди.
Хизматлар экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33 фоизга қисқариб, 407 млн долларга тўғри келди. Бунда пандемия билан боғлиқ чекловлар ҳисобига “сафарлар” компонентида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 69 фоизга қисқариш кузатилди.
Мана, Товарлар ва хизматлар импорти ҳақидаги ҳисобот
Товарлар импорти 1-чоракда 5,2 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 14 фоизга ошганмиш.
Шундан:
- машиналар, ускуналар, механизмлар - 1,4 млрд долларни,
- қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар - 716 млн долларни,
- кимё саноати маҳсулотлари - 615 млн долларни,
- ер усти, ҳаво ва сув транспорти воситалари импорти 518 млн долларни ташкил этди.
Хизматлар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга қисқариб, 923 млн долларга тўғри келди. Мазкур импорт тузилмасидаги энг катта ўзгариш “сафарлар” компонентида кузатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 53 фоизга қисқарди (расмда).
МАНА, Бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ҳисоботи
1-чоракда бирламчи даромадлар сальдоси 305 млн доллар миқдорида манфий бўлиб шаклланди.
Бунда пандемия билан боғлиқ чекловлар қисқа муддатли ишчиларнинг даромадлари камайишига олиб келган бўлса, харажатларнинг ўсиши жалб қилинган қарзларга ҳисобланган фоизлар ва тўғридан тўғри инвесторлар даромадлари ҳисобига кузатилмоқда.
Иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси 1,2 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга ўсиш кузатилди.
Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, даромад ва импорт ҳажми – бир-биридан кескин фарқ қилади. Айнан биз буни йиллардан бери гапириб келмоқдамиз, айнан бизнинг ФИКРЛАРИМИЗ туфайли АҲВОЛИМИз ШУНДАЙ ЧАТОҚ.
Ҳурматли ўқувчиларимизга мурожаатимиз шундай: давлатимизда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш ва аҳволни тузатиш лозим, ШАРТ. Акс ҳолда, СССР замонига қайтиш давом этаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения