23 July 2009
11:13 -
Лукашенко Абхазия ва Жанубия Осетиянинг мустақиллиги масаласида Путинга шапалоқ урди

Аммо, куни кеча Белорусия ташқи ишлар вазирлигининг ўз фуқароларига Абхазия ва Жанубия Осетига бориш учун Гуржистон қонунлари доирасида иш кўришни тавсия қилиши жиддий воқеа бўлган. Ташқи ишлар вазирлигининг Бош консуллик бошқармаси раҳабари ўрибосари Александр Лукашевич “Гуржистон қонунларига кўра, чет элликларнинг Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларида ҳаракат қилиши қаттиқ чегараланган. Бу минтақаларга Гуржистоннинг марказий ҳудудларидангина кириш мумкин, бошқача йўл танлаганлар Гуржистон қонунларига кўра жазоланади” деган маънода гапирибди. Лукашевичнинг бу гаплари - Лукашенко томонидан ўз фуқарлоларига ва Россияга берилган сигналдир.
Демак, Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини тан олиш Белорусия раҳбарининг кун тартибида эмас. Иқтисодий инқироз гирдобига кириб бораётган бу мамлакат АҚШ ва Ғарбнинг ёрдамига ҳам муҳтож. Шундай экан, Лукашенко уларнинг кайфиятига қарашга мажбур. Ғарб ва АҚШ эса бутунлай Гуржистоннинг бузилмас бирлиги тарафдори.
Хуллас, айтиш мумкинки, Путин яна бир шапалоқ еди. Лукашенкодан.