Бош Вазир Абдулла Арипов бизда ҳали касаллик битмаганини, йил бошида кунига 15та ҳолат аниқланган бўлса, ҳозир 300тага чиққанини таъкидлаб, нималар қилиш масалаларини муҳокамага қўйибди.
Унинг қўғирчоқ ахборот воситиаларида эълон қилинаётган хабарчалардаги маълумотларига кўра, ҳозир “африкача штамм” ҳам бизга кириб келган, буни Илғор технологиялар маркази Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати билан биргаликда ўрганиб, ҳаммасини бир-биридан ажратиб чиқилгани, ҳозир ҳам жуда чуқур таҳлил олиб борилаётганидан бошлаган ва қилинадиган ишлар бўйича маслаҳатлар берганмиш. Гўёки Президент Шавкат Мирзиё ҳам бу Комиссиянинг ишларига унчалик ижобий бўлмаган танқидлар чиқарганмиш.
Хабарларнинг сарлавҳалариёқ ҳамма нарса ДАБДАЛА эканлигини кўрсатиб турибди. Масалан, жорий йилнинг 18 апрелидан карантин қоидалари янада кучайтирилармиш. Жумладан, боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолияти зудлик билан тўхтатилармиш ва улар 2 ҳафтага карантинга олинармиш. 1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш бўйича чеклов жорий этилмоқдамиш ва тартиб бузувчиларга қарши қандайдир чоралар кўрилармиш.
Энг қизиғи, йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антицептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилиниши айтилибди.
Хуллас, Абдулла Арипов бошқарган йиғилишда олинган қарорларнинг ҳаммаси шуларга ўхшаш бўлибди.
Мана энди кўрамиз, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари, амалда нима бўлади? Нима ҳам бўларди, дунёнинг ҳамма жойида бўлаётгани каби аҳволни ўрганиш ва керакли тадбирларни ўртага қўйиш бўлади.
Ҳурматли ўқувчиларимизга яна мурожаат қиламиз, бу каби воқеаларни кузатиб боринг ва керакли фикрлар бўлса бизга етказинг!!!