16 April 2021
17:22 - Шавкат Мирзиё Самарқанд вилоят Кенгашида: Юзлаб самарқандлик шифокорлар хорижда юришибди, шароитни яратиб берайлик. “Ҳаракат”: Эътибор беринг, қанчалик эътиборсизлик!!!
Кечадан бери Самарқанд шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё бугун вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида нутқ сўзлаб, вилоятни янада ривожлантириш кераклиги ҳақида оламшумул нутқ сўзлабди.

Нимамиш, ҳатто вилоятнинг ҳозирги Қўчқоров ва Ишметов каби раҳбарлари ҳам “вилоятдаги ижтимоий соҳа объектлари учун республика бюджетидан қўшимча 200 миллиард сўм ажратилсин” деган талаб билан чиқишибди. Айнан шу талабларни маъқуллаш учун Шавкат Мирзиё бу хабарнинг сарлавҳасидаги сўзларни айтибди.

Яъни, унга кўра, Самарқандни иккинчи пойтахтга айлантириш, чет элларда ҚОЧИБ ЮРГАН шифокорларимизни қайтариб келиш учун катта пул кераклигини урғулабди. Бу гаплар оддий самарқандликларга ёқса керак. Аммо, ОДДИЙ ОДАМЛАР нима деб ўйлашади бу ҳақда?

Мана шу савол сиз ўқиётган хабарни ёзишга мажбур қилди. Қаранг, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, ОЙЛИКЛАР ОШИРИЛСА, ҳамма чет элларда ишлаб юрган шифокорлар ДАРҲОЛ орқага қайтиб келармиш.

Тўғри, авваламбор шифокораларни ойлигини ошириш керак. Аммо, унутмайликки, бизда шифокораларнинг ойлиги ҳатто қўшни Россия ва бошқа мамлакатлардан ҳам кам. Шундай экан, авваламбор бу ойликларни ошириш устида ўйлаш керак. Бунга Ўзбекистонда ПУЛ БОРМИ?

Мана ҳамма нарса шу савол устида бўлиши керак. Акс ҳолда, ўша эски СОВЕТ замонига қайтиб бўлдик, энди АҲВОЛИМИЗ бундан ҳам баттар бўлаверади.

Бу аҳволдан тезроқ чиқишнинг ягина йўли – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётгандек, Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР ташкил қилиш керак. Ана ўшанда нафақат шифокорлар, ҳамма ўзбеклар Ўзбекистонга қайтиб келиш орзуси билан яшашга бошлашади. Чунки, бундай ИСЛОҲОТЛАР натижасида мамлакатимиз кескин ривожланишга бошлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону