27 February 2005
04:00 - 20:00 - Самарканд суди курсисида собик хоким
20:00 - Самарканд суди курсисида собик хоким

Мустакил журналист хабарига кўра, ўтган хафтада Самарканд шахрининг жиноий ишлар судида шахарнинг собик хокими Азиз Носиров устидан суд бошланди. У 1994–2000 йилларда шахар хокими, сўнгра (2004 йил сентябригача) Ўзбекистон Олимпия кўмитасининг раиси лавозимларида ишлаган. Ўз устидан жиноий иш кўзгатилгунигача А.Носиров халк депутатлари Самарканд шахар кенгашининг депутати хам эди.

Суд жараёнида маълум бўлишича, шахарга хокимлик килган даврида А.Носиров ХIХ асрда Самарканд шахрида курилган ўнлаб тарихий-маданий объектларнинг ноконуний равишда хусусийлаштирилишига, айримларининг хеч бир асоссиз буздирилишига йўл кўйган. Айблов хулосасига кўра, у ўз мансабини суиистеъмол килиш ва харакатсизликда айбланмокда.

Судланувчининг адвокати тарихий объектларнинг ноконуний хусусийлаштирилишида шахар хокимини эмас, балки, аввало, Давлат мулки кўмитасини айблаш адолатли бўлишини айтди. Суд жараёнида А.Носиров ўзига кўйилган баъзи айбларга кисман икрор бўлди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону