14 April 2021
19:12 -
Ўзбекистонда Олтин-Валюта Захиралари камайиши давом этмоқда
Расмий маълумотларга кўра, ўтган март ойи давомида Ўзбекистон Олтин-Валюта Захиралари 2,4 фоизга камайиб, 31,6 миллиард долларни ташкил этибди.
Жорий йил 1 апрел ҳолати бўйича, Ўзбекистон Олтин-Валюта Захиралари 31,6 миллиард долларни ташкил этмоқда. Халқаро Захираларнинг март ойида 0,8 миллиард долларга ёки 2,4 фоизга камайишига олтин нархининг ой бошидаги 1765,10 доллардан 1685,35 долларгача пасайиши ҳам таъсир кўрсатган.
Ўзбекистоннинг Халқаро Захиралари 2021 йил бошига нисбатан 2,2 миллиард долларга ёки 6,5 фоизга камайди. Бунда олтин ҳажми йил бошига нисбатан ошган бўлса-да, олтин нархининг йил бошидаги 1891,10 доллардан 1685,35 долларгача ёки 10,9 фоизга пасайиши Халқаро Захиралар қийматининг 2,4 миллиард долларга камайишига ҳам сабаб бўлган.
Маълумот учун, 2021 йилнинг 1 март ҳолати бўйича Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 33,2 млрд долларни ташкил қилганди.
Аввалроқ, олтин нархлари ўтган йилнинг август ойидаги энг юқори кўрсаткичдан 19 фоизга пасайиб, пандемия бошланишидан аввалги – 2020 йилнинг феврал ойидаги даражасига қайтгани маълум қилинганди.
Шунингдек, Марказий Банк сўнгги 10 йил давомида сотилган номонетар олтин миқдори 687 тоннани ташкил этганини хабар қилгани ҳам ҳаммага маълум.