14 April 2021
03:18 - Куласизми, йиғлайсизми: Ўзбекистон Президентинингкеча имзоланган “Капитал Бозорини Янада Ривожлантириш Чора-тадбирлари” тўғрисидаги фармони ҳақида
Кеча 13 апрел куни Ўзбекистоннинг хўжайини Шавкат Мирзиё навбатдаги бир тийинга қиммат Фармонини имзолади.

Мана ўртага қўйилган муаммолар ва ечимлар. Қаранг, Капитал Бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб бир тийинга қиммат нарсалар белгиланибди:

- Капитал бозорининг рақобатбардошлигини ошириш ва унинг капиталлашувини 2023 йил якунига қадар 45 триллион сўмга чиқариш.

- халқаро молия бозорлари билан фаол интеграциялашув, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувларни қўллаш орқали барча тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини ошириш;

- капитал бозорининг уйғун фаолияти ва унинг барча сегментлари ривожланишини таъминлаш орқали 2023 йил якунига қадар республика ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида лойиҳаларнинг қимматли қоғозлар чиқариш орқали молиялаштирилган қисмини 5 фоизга етказиш;

- соҳага илғор халқаро амалиётни жорий қилиш, ортиқча тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш орқали фонд бозорида ривожланиш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларни фаол молиялаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

- халқаро мезонлар ва тажрибаларни жорий қилган ҳолда, капитал бозорини тартибга солишнинг яхлитлигини ва тизимли таваккалчиликларнинг олдини олишни таъминловчи қонунчилик базасини яратиш;

- капитал бозорини замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, истиқболли, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун жозибадор шарт-шароитларни яратиш;

- капитал бозори учун соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни тизимли йўлга қўйиш;

- миноритар инвесторлар, капитал бозорининг бошқа иштирокчилари ҳамда аҳоли кенг қатламларининг билимлари, кўникмалари ва молиявий саводхонлигини оширишни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида 2023 йил якунига қадар 40 минг нафар аҳолини қамраб олиш.

Шу бир тийинга қиммат нарсаларни амалга ошириш учун Молия Вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши керакмиш.

Фармон ижросини бажариш Ўзбекистон Бош Вазири Абдулла Арипов ва Президентининг маслаҳатчиси Р.А.Гулямов зиммасига юклансин.

Мана сизга Шавкат Мирзиёнинг буйруқлари ва кеча 13 апрел куни тасдиқланган Фармон матни. Буларнинг ҳаммаси бир тийинга қиммат нарсалар. Уларни бажариш ҳам ўша йўналишдаги “тўсиқлардандир”.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону