Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа тадбиркорлик бошламоқчи бўлган ёшларга ҳокимият 6 ойлик ижара пулини тўлаб беришини айтиб, тадбиркорлик бошлаш ниятида ёрдам сўраган ёшларга тавсиялар ва ёрдам таклифларини берибди.
Ҳоким ўз сўзида бизнесни энди бошлаётган ёшларга кредит олишни маслаҳат бермаслиги, дастлабки босқичда тадбиркорликни бино учун ер олиб қурилиш қилишдан эмас, балки ижара асосида иш бошлаш мақсадга мувофиқлиги, бунинг учун маълум муддат ижара суммасини ҳокимият тўлаб беришини айтиб ўтган.
Бу ҳоким “тадбиркорлик кредит олиш, аукциондан бир сотихи 70 млн сўм бўлган ер олиб, яна фалон сўмга қурилиш қилишдан бошламайди, ҳамма нарса мавжуд уч-тўрт сўм сармояни ер-жой олишга сарфламай, ижарага жой олиб, ишни бошлаб кўриш керак”, дейишгача борибди.
Мана бу ҳам оддий МАСХАРАБОЗЛИК ва ШАРМАНДАЛИК. Кредит, очиқчасига айтаман, яхши нарса эмас, мен тавсия қилмайман кредитни, у унча-мунча одамни тўкиб қўяди, дебди Жаҳонгир Ортиқхўжа.
Кўриб турибсизки, Жаҳонгир Ортиқхўжа ростакам масхарабоз. Ҳокимиятни бундайлардан тозалаш КЕРАК!!! Чунки, уларнинг иши оддий ШАРМАНДАЛИКдан бошқа нарса эмас.