29 March 2021
17:52 - Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Бош Вазири Абдулла Ариповнинг “Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” номли қарори
(Бу қарорнинг тўла матни ва иловаси билан regulation.gov.uz/uz/d/33083сайтида танишингиз мумкин)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(ID-33083)

Хоразм вилояти сув хўжалигида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини янада ошириш, илғор технологиялар, илм-фан ютуқларини татбиқ қилиш, вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитларида суғоришнинг инновацион ва ресурс тежамкор технологияларини кенг жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишларининг натижадорлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий- тадқиқот маркази (кейинги ўринларда-Марказ) инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан Марказнинг ўзан тизимлари, дренаж ва гидрометрия лабораториялари ташкил қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

- Марказнинг бино ва иншоотларини сақлаш ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш шартларига ўтказилади.

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йил 1 мартдан бошлаб Марказ раҳбар ва илмий ходимларининг иш ҳақини Фанлар академияси илмий ташкилотлари раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига ўтказсин ҳамда бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар-ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирсин.

- 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 744-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

- 4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М.Ғаниев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Ў.Эрманов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири
А. Арипов

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону