27 March 2021
17:34 - Аҳволимиз дабдала: Ўзбекистон ташқи қарзи 34 миллиард долларга яқинлашибди
2021 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 33,8 миллиард долларни ташкил қилгани эълон қилинди.

Марказий Банк эълон қилган навбатдаги ҳисоботда республика умумий ташқи қарзининг ҳажми 2020 йил бошига нисбатан 37,4 фоизга ёки 9,2 миллиард долларга ошиб, 1 январ ҳолатига 33,8 миллиард долларни ташкил этгани маълум қилинди.

Қайд этилишича, мазкур маблағлардан 21,3 миллиард доллари давлат ташқи қарзи, 12,5 миллиард доллари эса давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз ҳисобланади.

Марказий Банк ҳисоботида 2020 йилда давлат ташқи қарзининг соф ўсиши, курслар ва нархлар ўзгаришини инобатга олганда, 5,5 миллиард долларни ташкил қилганлиги, бу ўсиш асосан янги қарздорликлар жалб қилиниши ва давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши билан изоҳланади.

Ялпи ташқи қарз ҳолати 2021 йил 1 январ ҳолатига ялпи ташқи қарз қолдиғи 37,5 фоизга ёки 9,9 миллиард долларга ошиб, 36,2 миллиард долларни ташкил қилгани ҳам айтилган.

Айтиш керакки, 2021 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 23,3 млрд доллар эквивалентини ташкил этаётгани, шундан 21,1 миллиарди – давлат ташқи қарзи экани очиқланган.

Марказий Банкнинг тўла ҳисоботини бошқа сайтлардан ўқишингиз мумкин.

Хуллас, ишларимиз ростдан ҳам ДАБДАЛА дейди “Ҳаракат” мухбири. Нималардир қилиш керак! Имкони борларни айнан шу муаммо устида ўйлашга чақирамиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону