27 March 2021
02:34 - Андижон Вилоят Ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов совхоз раҳбарлигидан ҳокимликкача, икки президент даври ва танқидлар ҳақида. “Ҳаракат” нима дейди?
Вилоят Ҳокимлари билан интервьюларини айнан Шуҳрат Абдураҳмоновдан бошлашгани эътиборга лойиқ. Аммо, ҳар бир мавзунинг 2 тарафи бор.

Шуҳрат Абдураҳмонов ҳокимликка келиши, Шавкат Мирзиёев ва Ислом Каримовнинг эътиборига тушиши ҳақида гаплар кўп. Айнан шу фикрлар у БЕЧОРА ҲОКИМНИ ҳамма нарсадан четга чиқариб қўйган экан.

У ҳамма нарсани олифтагарчилик билан бошлаб, “Мен совет иттифоқи даврида ҳам, биринчи президент даврида ҳам ва ҳозир ҳам ишлаяпман. Ҳар уччала даврни бир-бири билан солиштира оламан”.

“Вилоят ҳокимлигига келишимнинг асл сабабчиси (буни сиз ва томошабинлар тўғри қабул қилишини сўрайман) ҳозирги президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳисобланади. Айнан ўша киши мени 2004 йилда Пахтаобод туманидаги аҳволи жуда оғир совхозга раис қилиб юборди. Ўша пайтда совхознинг пахта “план”и 23 фоиз эди. Унинг орқадалиги эса ҳудуд Қирғизистон билан чегарада жойлашгани бўлган. Аммо икки давлат чегараси ҳатто сим тўсиқ билан ҳам белгиланмаганди. Ўша пайтда биз томондан 10 сўмлик чигитни у томонга ўтказиб, 100 сўмга, 10 сўмлик нефтни у томонга ўтказиб, 100 сўмга сотишарди. Пахтанинг нархи ҳам шундай эди.”

Очиғини айтаман, бошида жуда қўрққанман... Шундан кейин бош вазиримиз биринчи президентимизга мен ҳақимда ахборот берган. Эплайди бу дея, Пахтаобод туманига ҳокимликка қўйишди.”

Андижонда жами 14та туман бўлса, ўша пайтларда Пахтаобод тумани пахта, ғалла режасини бажариш бўйича 13-ўринда юрарди. Берилиб ишлаб, ҳаракат қилиб, туманни республикада биринчи ўринга олиб чиққанман.

Пахтаободда 6 йиллик ҳокимликдан кейин Андижон вилояти ҳокимига қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар бўлиб ўтдим.

Вилоят ҳокими ўринбосари сифатида ҳам икки йил ишладим. 2013 йил 1 апрелда эса мени вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи қилиб тайинлаш бўйича Ислом Каримовнинг фармойиши чиққан. Яхши эслайман, ўша куни отам вафот этганди.

“Ҳозир юрган йўлимизда муаммоларни ҳал қилиш билан ишлаяпмиз. 25 йил тўпланиб қолган муаммоларни 2-3 йилда ҳал қилиш осон эмас” дебди у .

“Танқид - келажак меваси. Бугун ҳеч қайси раҳбар қилаётган ишидан қониқмаслиги керак. Фаолиятим бўйича тўғри билдириладиган танқидларни 200 фоиз тўғри қабул қиламан” дейишгача борибди у ҳоким.

Шуҳрат Абдураҳмонов мурожаатчи аёлларнинг “эсини киритиб қўйгани”, кескин савол берган журналистларни жазолаши ва Тошкентдан келган мухбир ҳам унга кескин савол беролмаслиги бўйича айтган фикрлари ҳақида ҳам ўзича оқланишга ҳаракат қилибди. Мана унинг сўзлари:

“Юқорида айтдим, мен 3та даврда ишлаган одамман. Одам бирпасда у ёққа ёки бу ёққа ўзгариб кетиши учун у ХАМЕЛЕОН бўлиши керак. Биз ўз вақтида қаттиққўллик билан ишланадиган замонларни ҳам кўрдик. Ҳозир эса замон бундай ишлашни кўтармаяпти.

Яқин даврларда чиқаётган аудиоларни эса кимлардир бир сўзни иккинчисига қўшиб, монтаж қилиб чиқаётгани бор нарса.

Бу ҳужжатлар менда ҳам турибди. Битта гап билан бир кишининг ҳамма ишини йўққа чиқариш керак эмас. Мен журналист ва блогерларга ҳар доим очиқман. Улар тўғри савол билан мурожаат қилса, мен ҳам жавоб беришга тайёрман. Раҳбарнинг кимлигини халқдан сўраш керак.”

* * * * *

Суҳбатнинг тўла қисмини Интернетдаги сайтлардан ўқиш керак, ана ўшанда ҳамманинг кўзи очилади, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Аммо, бир нарса жуда яхши ифодаланган. Бу каби ҲОКИМларни тезда улоқтириш ШАРТ. Аммо, бундай суҳбатнинг Интерентда чиқиши ҳам кўрсатмоқдаки, бу кабилардан тозаланиш ОСОН эмас.

Шу туфайли ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қиламиз, келинг, бу масалаларни биргаликда анализ қилайлик. Ана ўшанда ҳамма нарса ўз-ўзидан яхши бўлиб қолавермаслигини кўрамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону