24 March 2021
22:14 - 2021 йилда Давлат Бюджети даромадларининг қарийб ярми 20 та йирик солиқ тўловчи ҳиссасига тўғри келармиш. “Ҳаракат” нима дейди?
2021 йилда Ўзбекистонда Давлат Бюджетига тушадиган солиқларнинг қарийб 46,2 фоизи 20 та йирик солиқ тўловчи компания ҳиссасига тўғри келиши прогноз қилинмоқдамиш, бу нарса Молия Вазирлигининг “Фуқаролар учун бюджет” нашрида акс этганмиш.

2021 йилда бюджет тушумларининг қарийб 20 фоизи “Навоий Кон-Металлургия Комбинати” ДК тўлайдиган солиқлар ҳиссасига тўғри келармиш. Шунингдек:

- “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (6,4 фоиз),

- “Ўзбекнефтгаз” АЖ (5,1 фоиз),

- “Ўзтрансгаз” (3,3 фоиз),

- “Лукойл” МЧЖ (3,1 фоиз),

- “Ўзбат” АЖ (1,7 фоиз),

- “Ўзавто Моторс” АЖ (1,5 фоиз),

- “Ўзбекистон Миллий Электр Тармоқлари” АЖ (1,3 фоиз)

ва яна 12 та компаниядан йиғилган солиқлар ҳисобига шаклланиши тахмин қилинмоқдамиш.

Молия Вазирлиги 2021 йилги давлат бюджети даромадлари 147,2 триллион сўм бўлишини кутмоқдамиш. Унинг прогнозларига кўра, йил давомида билвосита солиқлар 62,5 триллион сўмни ташкил этаркан. Жумладан, ҚҚС бўйича тушумлар 47 триллион сўм миқдорида бўлиши тахмин қилинмоқдамиш.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда бу кўрсаткич132,9 триллион сўмни (ЯИМга нисбатан 22,5 фоиз) ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 68 фоизга, 2019 йилга нисбатан 18,5 фоизга ошган экан.

Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, Ўзбекистондек давлатда бюджет тақсимоти қанчалик кулгили. Бу кетишда, яқинда тўла банкрот бўлишимиз муқаррар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону