24 March 2021
19:26 -
Адлия Вазири ўринбосари Худоёр Мели “Бюрократияга яна бир жиддий зарба” деган сўзлар президентнинг бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича фармони ҳақидадир, дебди
Адлия Вазири ўринбосари Худоёр Мелиев президентнинг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони туфайли аҳолига яратиладиган енгилликлар ҳақида фикр юритибди.
Бюрократияга қарши курашишда энг катта ғов бюрократлар ва бюрократик тартиб-таомилларнинг ўзидир дебди Худоёр Мелиев ва гапларини қуйидагича давом эттирибди.
Ҳуқуқ ижодкорлиги ўз мазмун-моҳиятига кўра ижобий маънодаги бюрократик жараён ҳисобланади. Бирор-бир ғояни лойиҳа шаклида алоқадор вазирлик ва идораларга киритар экансиз, уни ҳимоя қилишингиз, уларни ишонтиришингиз керак бўлади.
Энди тасаввур қилинг, лойиҳангизда ўша вазирлик ва идораларда мавжуд бўлган аслида кераксиз, идоравий манфаатга хизмат қиладиган, коррупциявий хатари бор ваколатлар ва тартиб-таомилларни бекор қилишни таклиф этяпсиз. Улар буни қандай қабул қилади? Бундай паллада қарор қабул қилувчининг позицияси, иродаси ўта муҳим аҳамиятга эга.
Бюрократияга қарши курашиш, уларни қисқартириш нима учун зарур? Жавоби кундек равшан бўлса-да, аниқроқ тасаввур қилиш учун айрим маълумотларга тўхталиш керак.
Аслида, дейди “Ҳаракат” мухбири, Адлия Вазири ўринбосари бор камчиликлар ҳам бюрократиянинг ўзи эканлигини исботлаб берган ва асл камчилик бор системанинг худди ўзи эканлигини кўрсатиб берган. Шундай экан, у нимани тузатиш тўғрисида гапирганлиги мутлақо мавҳумлигича қолаверган.
Демак, ҳамма ишни давлат аппаратидаги Адлия Вазири ва унинг ўринбосари кабиларни алмаштиришдан бошлаш керак. Айнан улар “Эзгулик” Жамиятининг ҳақиқий партияларни рўйхатдан ўтказишни тезлаштириш ҳақидаги фикрларини умуман эътиборга олмаяптилар-ку!
Қани, нима дейсизлар, ҳурматли ўқувчиларимиз? Энг яхши йўл – Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёнинг косметик ислоҳотларини эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни амалга оширишдан бошлаш керак. Бундай ислоҳотларни ҲАҚИҚИЙ МУХОЛИФАТГИНА ўртага ташлаб, уларни ҳаётга жорий қилолади.