17 March 2021
05:40 - Бухоро шаҳар бандлик марказида бюджет пуллари талон-торож бўлгани маълум бўлибди
Бухоро шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари қарийб 135 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишда гумонланмоқда.

Бош Прокуратура департаментидан келган хабарга кўра, марказ мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, ўзлари ҳамда яқин танишларининг номига 5 та хўжалик юритувчи субъект ташкил қилишган, сўнгра ишсиз фуқароларни пайвандлаш, тикувчилик ва сартарошлик касбларига ўқитилгани ва уларга стипендиялар тайинлангани юзасидан ҳужжатлар сохталаштиришган.

Айни замонда, ишсиз фуқароларга ажратиладиган иссиқхона целлофанлари ва кўчатларни етказиб бермасдан, 134,2 млн сўм бюджет маблағлар растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани ҳам маълум бўлибди.

Бу ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши ҳам қўзғатилибди. Аммо, ҳалигача иш охиригача бормаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону