16 March 2021
17:19 - Оддий масхарабозлик: Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Матбуот котибининг баёноти! “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси: Хўш, нима қилиш керак, шу ҳақдаги фикрларингизни билдиринг!

Оддий масхарабозлик: Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Матбуот котибининг баёноти! “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси: Хўш, нима қилиш керак, шу ҳақдаги фикрларингизни билдиринг!

1. Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Матбуот котибининг баёноти

1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш бўйича таклиф берилди

Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади.

Бу ҳақда пойтахтда коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди.

Штаб йиғилишида пойтахтимизда тўй, марака ва маросимларни ўтказишда ҳам Республика махсус комиссияси қарорлари билан белгиланган тартиб-қоидалар ва карантин талаблари, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича назоратни қатъийлаштириш белгиланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар штаби томонидан:

- спорт мусобақаларини томошабинсиз ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши;

- эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритишга келишиб олинди.

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Бу хабарга илова қилинаётган расмда Фурқат Санаевни кўрмоқдасиз. Айнан у шу бўлимни бошқаради.

* * * * *

2. “ҲАРАКАТ”: Бу баёнот оддий масхарабозликдир. Аслида, ҳамма нарсанинг орқасида Ўзбекистоннинг ҳақиқий хўжайини Шавкат Мирзиёни оқлаб олиш масаласи ётибди. Аслида, баёнот тўғри нуқтаи назардан ёзилган, аммо ҳақиқий ҳаёт бошқача.

Хабарларимизда аввалдан айтиб келаётганимиздек, Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги ҚАРОР, ФАРМОН ва НИЗОМлари ҳеч нарсани ўзгартиролмайди.

Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёнинг косметик эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси таклиф этаётган ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш керак. ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларнинг марказида - давлатни тўла бозор иқтисодиётига ва демократик принципларга ўтказиш масаласи ётиши керак.

Бизда эса, ҳамма нарсанинг орқасида давлат раҳбарининг ёлғон ислоҳотлари ётибди. Уларни тўхтатиш ва ҲАҚИҚИЙ, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш КЕРАК, ШАРТ!!!! Уларни бажариш учун Ўзбекистондаги мавжуд ҳукумат дарҳол ИСТЕЪФОГА кетиши ва “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси, унинг лидери Абдураҳим Пўлат ҳамда ҳақиқий ислоҳотчи Рустам Азимов ҳукуматга қайтарилиши ШАРТ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону