Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари ва бошқармалар раҳбарларидан иборат штаб аъзолари ҳам қатнашган йиғилишда сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари ортаётгани юзасидан Тошкент шаҳар Соғлиқни Сақлаш Бош Бошқармаси ҳамда Санитария-Эпидемиология Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги Хизматининг ахбороти тингланибди.
Шунингдек, мавжуд вазиятни назоратга олиш, шаҳарнинг барча туманлари, маҳаллалари, иш жойлари ва таълим масканлари, шунингдек, аҳоли кўп тўпланадиган бозорлар ва савдо марказлари, жамоат транспортларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилибди.
“Пойтахт ҳудудида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш ҳамда амалдаги карантин талаблари ва санитария-гигиена тартиб-қоидаларига аҳоли томонидан тўлиқ риоя этилишини назоратга олиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Йиғилиш якунида штабнинг тегишли қарори қабул қилинди”, дейилибди расмий маълумотда.
Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ янги ҳолатлар сони сезиларли даражада ошишга бошлади, Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси Матбуот Хизмати маълумотларига кўра, 14 март куни яна 111 кишида вирус аниқланган ва бу 2020 йилнинг декабридан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
14 март кунги янги ҳолатларнинг 93таси Тошкент шаҳрига тўғри келган. Ўзбекистонда 2021 йилнинг январ-феврал ойларида кунлик ўсиш кўрсаткичлари 40дан ошмаётганди - Тошкентда 7 январда 3та, 15 февралда 4та янги ҳолат қайд этилган). 10 март кунига келиб янги ҳолатлар сонида кескин ўсиш қайд этилди - 71 янги ҳолат. 11 март кунги пасайиш (+45)дан кейин рақамлар муттасил кўтарила бошлади ва ҳар куни янги рекордлар қайд этилмоқда.
Тиббиёт муассасаларида 725 нафар бемор даволанаётгани, улардан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда эканлиги алоҳида урғуланган.
Хуллас, шунақа гаплар, дейди “Ҳаракат” мухбирининг махсус вакили бу ҳақда. Демак, ЎЗБЕКИСТОНДАГИ БОШ МАТБУОТ органи бўлмиш мухолифатчи “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлат алоҳида таъкидлаб келишмоқдаки, бу кетишда ишларимиз ДАБДАЛА бўлади.
Ҳозир ҳамма ишни йиғиштириб қўйиб, айнан шу масала билан машғул бўлиш керак. Акс ҳолда ҳаммаёқ ҳозиргидек ДАБДАЛА бўлаверади.