22 July 2009
20:14 - Россия 2010 йилда чет эллик ишчилар учун квоталарни камайтирмоқчи
Россиянинг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Максим Топилин 2010 йилда чет эллик меҳнат кучи учун ажратиладиган квота кескин камайтирилишини билдирди.

“Ҳозирча ҳеч бир минтақа квотани оширшни сўраётгани йўқ” деди у. Унинг журналистларга берган маълумотларига кўра, аввал 2009 йил учун 3,9 млн меҳнат муҳожирига эҳтиёж бор деб ҳисобланган ва квота шу рақамга тенг бўлган. Аммо, жорий йилнинг ичидаёқ бу рақам икки марта камайтирилган. Шундай қилиб, 2 миллионга тушган квота келаси йил яна 52 мингга камаяди. Бу хабар ИТАР-ТАСС томонидан тарқатилган.

Россияда ҳам расмий рақамлар билан реаллик ўртасида катта фарқ бор, дейди мухбиримиз. Бунинг устига Россиядаги меҳнат муҳожирларининг катта бир қисми нолегалдир. Шундай бўлса ҳам, бу мамлакатда меҳнат муҳожирларига бўлган эҳтиёжнинг камайиб бораётгани маълум бўлган факт. Бу нарса Россияда ишлаб Ўзбекистондаги оиласини боқаётган ўзбекларга зарба бўлиши муқаррар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону