22 July 2009
19:14 -
Руслар яшасин Медведев дейишни давом эттиришмоқда, ўзбеклар Ислом Карим ҳақида нима ўйлашади
Бугун рус оммавий ахборот воситалари ҳукуматдан мустақил бўлган Юрий Левада Аналитик Маркази (Левада-Центр) ўтказган сўровнома натижаларини эълон қилди. Сўровноманинг мақсади одамларнинг мамлакат лидерлари ва ҳукумат структураларига ишониш рейтингини белгилаш бўлган. Шу йил 17-20 июль кунлари ўтказилган сўровномада Россиянинг 46 минтақасида яшайдиган 1600 россиялик қатнашган.
Маълум бўлишича, 46 фоиз россияликлар ҳукумат тўғри йўлдан кетмаоқда деб ҳисоблашади, 35 фоизининг фикрича хато йўлдан кетилмоқда. Бир йил аввал бу рақамлар 55 ва 31 бўлган.
Президент Медведевнинг фаолиятидан 72 фоиз россияликлар мамнун, 23 фоиз мамнун эмас. Бош вазир Владимир Путин учун бу рақамлар 78 ва 19 экан.
Россия ҳукуматининг ишидан мамнунларнинг фоизи 55, ҳукуматга салбий қарайдиганглар 41% (ўтган йили – 36% эди). Губернатор ва мэрларнининг ишини ижобий баҳоловчилар 54%, салбий баҳоловчилар – 41%.
Бу хабар Ўзбекитсондаги аҳволга яна бир қарашга мажбур қилади. Сўнги йилларда сўровномлар ўтказиш бизда бутунлай тўхтатилди. Ҳукуматнинг қўлидаги оммавий ахборот воситалари тўхтовсиз Ислом Каримнинг фаолиятини мақташ билан овора. Халқнинг унга ҳақиқий муносабатини кўрсатувчи объектив маълумотлар йўқ.
Аввалари ҳукуматнинг Ижтимоий фикр номли ташкилоти турли сўровномалар ўтказиб турарди. Уларнинг натижалари сохталатирилаётганини ҳамма тушунса ҳам, бошқа манба бўлмагани сабабли, ўша натижалар асосида ҳам баъзи хулосалар қилиш мумкин эди. Масалан, сўровномалардан бирида, одамларнинг “Бирлик” ва “Эрк” партияисга бўлган муносабати ўрганилганда, расмий эълон қилинган маълумотларда кўра, “Бирлик”ни 0,9 фоиз, “Эрк”ни 0,1 фоиз ўзбекистонликлар қўллаб-қувватлаган эди.
Ҳозир ҳукуматнинг ўз ташкилотлари ҳам сўровномалар ўтказмай қўйишганини фақат бир сабаби бўлиши мумкин. Натижалар ҳукумат ва президент Ислом Карим нуқтаи назаридан шунчалик ёмон бўладики, уларни сохталаштириш йўли билан бекитиб бўлмайди.