Дунёга машҳур сайтлар доим ҳамманинг диққат эътибори марказида туради. Шундайлардан бири - Ourworldindata.org/teachers-and-professors - Интернет сайтидир.
Хабарларда айтилишича, Европа марказида жойлашган Люксембург давлатида ўқитувчилар йилига ўртача 68 минг 120 АҚШ доллар маош олишади. Ундан кейинги ўринда 52 минг 863 доллар билан энг бой ва қиммат давлатлардан бири Швейцария турибди. Юқори учликни Германия якунлаб берган - 51 минг 583 доллар.
Хуллас, рўйхатнинг бошида қуйидаги давлатлар турибди:
Люксембург - йиллик ўрталама маош 68 минг 120 доллар.
Швейцария - 52 минг 863 доллар.
Германия - 51 минг 583 доллар.
Дания - 45 минг 908 доллар.
АҚШ - 42 минг 255 доллар.
Норвегия - 40 минг 814 доллар.
Австралия - 39 минг 819 доллар.
Канада - 39 минг 511 доллар.
Осиё қитъасида эса, аҳвол бошқача:
Япония - 28 минг 101 доллар.
Жанубий Корея - 26 минг 910 доллар.
Осиёнинг бошқа мамлакатлари ва МДҲ давлатлари ҳақида маълумот берилмаган.
Ўқитувчиларга тўланадиган маош ва мамлакат Ялпи Ички Маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги ажабланарли эмас. Масалан:
Люксембург - Кишига бошига Ялпи Ички Маҳсулот - 101 минг 640 доллар.
Швейцария - 61 минг 902 доллар.
Германияда - 47 минг 092 доллар.
Вақти келгани учун эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларининг ўртача ойлиги тахминан 100 доллар атрофида, университетларда тахминан 2 баравар кўпроқ.
Бу ерда илова қилинаётган расмнинг бу хабарга алоқаси йўқ.