13 March 2021
20:01 - Ўтган йили 62 мингта жиноят содир этилиб, улардан 4,5 мингтаси очилмай қолгани ҳақида Ички Ишлар Вазири хабар берибди. Бу Вазирликнинг иши ёмон эканлигининг кўрсатгичидир!

Кеча, 12 март куни Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожон (расмда) тизимнинг ўтган йилдаги фаолияти бўйича ахборот бергани хабар қилинди.

Пўлат Бобожоннинг нутқидан маълум бўлдики, ўтган йили Ўзбекистонда содир этилган ва очилмай қолган жиноятлар ЖУДА ШУБҲАЛИ даражада оз. Масалан, ўтган йили бизда 62 мингдан зиёд жиноят содир этилибди ва уларнинг 4 минг 582таси фош этилмай қолибди.

Унинг урғулашича, қилинган жиноятлар ички ишлар тизимида таҳлил ҳам қилинмоқда ва 62 минг 81та жиноятдан 41 минг 87тасини олдини олиш мумкин бўлган, 20 минг 994тасининг олдини олиш шарт бўлмаган жиноятлар эмиш.

У ўз нутқида айтишича, 2020 йилда Ўзбекистонда 49 минг 246 киши турли даражадаги жиноятларни содир этди, аммо уларнинг кўпчилиги очилмай қолган.

Хуллас, бу хабар ҳам кўрсатмоқдаки, мамлакатимизда жиноятлар жуда кўп, аммо, Адлия Вазири Русланбек Давлет каби Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожон ҳам ўз вазифасини яхши бажармаяпти.

Бошқаларни қўйиб туринг, аммо бу икки вазир - Русланбек Давлет каби Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожон ҳам - вазифасидан улоқтирилиши, уларнинг ўрнига ҳозирги ҳуқуқ ҳимоячилари соҳасидагилар тайинланиши ШАРТ!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону