Бугун бу вазир Олий Таълим Муассасаларидаги муаммоларга бағишланган навбатдаги “Ҳукумат Соати” йиғилишда нутқ сўзлаб ва асосан ёлғон гаплар айтиб, ҳаммани лақиллатиш билан машғул бўлибди.
Бу вазир Абдуқодир Тошқулов депутатларнинг саволларига жавоб берар экан, олий таълим муассасаларидаги муаммоларга ҳар бир ректор шахсан жавобгарлиги, талабалар турар жойларида оддий шароитлар яратилмагани гапириб, ҳаммани лақиллатибди. Нимамиш, унинг қуйидаги сўзлари ҳамма нарсанинг исботидир:
“Олий Таълим Муассасалари ётоқхоналарининг шароити яхши эмаслиги шахсан ректорнинг эътиборсизлиги, ОТМ раҳбарининг ўша ётоқхонага кирмаслигидан, бошқа сабаб йўқ... Бир куни бир талабалар турар жойига бориб, талабалар орасида бир кеча ётдим. Бир талаба билан унинг хонасида тунни тонгга улаб суҳбат қилиб чиқдим ва ундан бутун сир-асрорни сўраб олдим. Яшаш шароити, санузеллар ҳолати, бир дунё муаммо бор.
Талабалар 40 фоиз дарслардан норози. Жами ўқитувчиларнинг 40 фоизи бераётган билимдан норози.
Нега ётоқхонада автомат кир ювиш машиналари турмаслиги керак? Ҳамма нарса номига қилиб қўйилган, қизлар ташқарида кир ювади, ташқарида кир ёяди.”
Бундай ишларга ҳеч қандай ҳаражат керак эмас, бунга эътибор керамас, мен буларнинг ҳаммасини тартибга соламан, деб мақтанишгача борибди бу Вазир Абдуқодир Тошқулов.
Кўз олдингизга келтиринг, шунақа вазир билан қанақа амалий иш қилиш мумкин? Ҳамма нарса – ТАРТИБ-ИНТИЗОМДАдир. Бизда бунақа тартиб-интизом йўқ экан, демак, ҳеч нарса қилиб бўлмайди, дейди “Ҳаракат” мухбири.
Ҳурматли ўқувчиларимизга мурожаат қиламиз! Бу ва бу каби давлат хизмачиларининг ҲАР БИР СЎЗИНИ эшитиб бориш ва анализ қилишга ўрганиш керак. Акс ҳолда бизда ҳеч нарса ўзгармайди. Ўша-ўша, чет элларда ишлайдиган хизматкорлар давлати бўлиб қолаверамиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения