02 March 2021
18:05 -
Сенсация: Шавкат Мирзиё ўз маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилгани ҳақида
Ўзбекистон хўжайини Шавкат Мирзиё 2 март куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилгани хабар қилинди.
Бу учрашув пайтида Сума Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилибди.
Шавкат Мирзиё “йўл харитаси” ва устувор йўналишлар бўйича бошқа муҳим концептуал ҳужжатларни биргаликда пухта тайёрлашни давом эттириш ва кейинчалик уларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлаш билан чекланганмиш.
Эслатиш керакки, Сума Чакрабарти 2012 йил июлидан 2020 йил июлигача Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки Президенти бўлиб ишлаб келганди, аммо 2020 йил ёзида Ўзбекистон президенти фармонига кўра Ўзбекистон ҳамда Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки ўртасидаги стратегик шерикликни йўлга қўйиш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги улкан хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланганди. Уни ўша йилнинг кузида Ўзбекистон президенти маслаҳатчисига қилиб тайинлашди.
Мана энди Шавкат Мирзиё Сума Чакрабартини ўз маслаҳатчиси сифатида қабул қилибди. Ҳақиқий сенсация.