Жорийдаги йилнинг 19 февралида ўтказилган Тошкент вилояти Зангиотадаги 1-тергов ҳибсхонасини текшириш натижалари ҳақида катта тафсилотли видео-лавҳа АЙНАН БУГУН Интерентга ҳам қўйилибди. Бу видео-лавҳада бирон марта у ерга неча киши боргани, кимлар борлиги тилга ҳам олинмаган.
Бутун хабар умумий гаплардан иборат, биттагина маҳбус билан гаплашилгани айтилган холос. Бу ерда 47 нафар шифокор учун иш ери борлиги, аммо ойлик камлиги учун улар бу ерда кўп вақт ишлай олмаслиги, бу вақтинча қамоқхонада 1900 дан кўпроқ жой борлиги тилга олинган.
Суҳбат ўтказилган маҳбус (исми айтилмаган) бу ерда шароитлар яхши эканини, ҳибсхона ходимлари томонидан “ҳеч қандай жисмоний ва руҳий тазйиқлар бўлмаётганини” айтиш билан чекланибди. Қолган ҳамма расмларда қамоқхонани эмас, замонавий музейни кўрасиз.
Хуллас, шунақа гаплар, шунақа масхарабозлик бўлибди. Масхарабозликни тўла кўрсатмаслик учун жуда кўп расмлардан биттасинигина шу ерда ишлатмоқдамиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения
