Бугун, 23 феврал куни Халқ Депутатлари Уйчи Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтгани ва ҳамма оммасий ахборот воситалари бу ҳақда хабар тарқатаётганлари мутлақо янгилик бўлди.
Ҳамма гап шундаки, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақ туман ҳокимлигига Муҳаммадзокир Маматхон номзодини таклиф қилибди. Депутатлар ва фаоллар номзодни бир овоздан маъқуллабдилар.
Муҳаммадзокир Маматхон 1974 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент Академияси қошидаги Олий Бизнес Мактабини тамомлаган.
Сўнгра у 2016–2017 йилларда Намангандаги Янгиқўрғон Тумани ҳокими бўлган. 2018 йилдан Наманган вилоят Бандлик Бош Бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2020 йилнинг ёзида Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги бошлиғи лавозимига тайинланган экан.
Хуллас, бунақа масхарабозлик шу пайтгача кўрилмаган эди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади? Аслида, дейди “Ҳаракат” мухбири, амалда ҳеч нарса ўзгармайди, бу йигитча ҳамма ишларини йўққа чиқарган эди, демак, давлатни бутунлай ўзгартириш керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения