22 July 2009
02:18 -
АҚШ вице-президенти Жо Байден Киевда

У аввал Украина президенти Виктор Юшченко билан учрашди, кейин улар биргаликда матбуот конференцияси ўтказдилар. Ўзаро муносабатларнинг ўта самимийлигини кўрсатиш учун Киев шаҳридаги кафелардан бирига кириб, енгил овқатландилар ҳам.
Матбуот конференциясида америкалик меҳмон Қўшма Штатлар Украинанинг НАТОга кириш истагини қўллаб қувватлашини айтди. АҚШнинг Россия билан алоқаларни ривожлантиришга уринишлари бошқа мамлакатларнинг ҳисобига бўлмаслигини ҳам алоҳида урғулади.
Виктор Юшченко умумий гаплардан ташқари, АҚШ президентини Украинага таклиф қилганини билдирди.
Жо Байден Украина бош вазири Юлия Тимошенко билан ҳам аввал яккама-якка учрашди, сўнгра улар музокараларни икки тарафнинг ҳайъатлари иштирокида давом эттиришди. АҚШ ҳайъати таркибида Хавфсизлик Кенгаши, Давлат Депараменти ва Мудофаа вазирлигининг юксак даражали мулозимлари бор. Демак, жиддий масалалар кўрилади, муҳим қарорлар қабул қилинади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения