10 February 2021
16:40 - 2021 йилда жорий этилиши кутилаётган 60та Электрон Давлат Хизмати рўйхати эълон қилинибди, аммо ҳаммаси қуруқ гап эмасми?

Давлат Хизматлари Агентлиги 2021 йилда тақдим этилиши кўзда тутилаётган электрон давлат хизматлари рўйхатини эълон қилинди. Ушбу рўйхатдан 60та электрон хизмат ўрин олган ва шу сабабли у рўйхат амалда эълон қилинган - https://regulation.gov.uz/uz/d/28609. Бу масала Давлат Хизматлари Агентлиги тарафидан эълон қилинибди. Масалан, у ерда шундай гаплар ҳам айтилган.

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилнинг охирига қадар электрон давлат хизматларини 60тага кўпайтириб, уларни 300тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида 2021 йилда талабгорлиги юқори бўлган 60та давлат хизматини Ягона Интерактив Давлат Хизматлари портали орқали жорий қилиш ҳамда такомиллаштириш мақсадида устувор давлат хизматлари рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш учун киритиш белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, мавжуд давлат хизматлари таҳлил қилинган ҳолда, 2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди”, дея агентлик ахборот хизмати раҳбари Севара Зокированинг сўзлари келтирилган.

Қайд этилишича, чора-тадбирлар дастури ҳозирча лойиҳа мақомида бўлиб, у айни пайтда 16 февралга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилибди. Бундай чора-тадбирлар Ягона Интерактив Давлат Хизматлари портали орқали кўрсатиш йўлга қўйилган.

“Ҳаракат” Агентлиги мухбирининг айтишича, кўрамиз, амалда нима бўлади, Бош Вазир Абдулла Ориф амалда нималар қилади? Бу масалалар жуда муҳим, уларни кузатиб боришга мажбурмиз. Ҳурматли ўқувчиларимизни ҳам бу масалалар билан яқиндан шуғулланишга чақирамиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону