10 February 2021
15:46 - Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари телефон орқали мулоқот қилибдилар, аммо тузукроқ тафсилотлар айтилмаган

Бу икки мамлакат раҳбарлари бугун телефонда мулоқот қилганлари хабар қилинди. Табиий, икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари гўёки кўриб чиқилибди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳамда етакчи халқаро молиявий институтларнинг юқори даражадаги вакиллари иштирокида ўтган Трансафғон Транспорт Йўлагини Қуриш лойиҳасини илгари суриш бўйича уч томонлама ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши муваффақиятли бўлганини катта мамнуният билан қайд этибдилар.

Президентлар саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, янги “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олибдилар. Шу мақсадда режалаштирилган ишларнинг бажаралишини мувофиқлаштиришнинг икки томонлама механизми яратилади, унинг доирасида ҳар ой видеоанжуманлар ўтказиб борилармиш.

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580-йиллигига бағишлаб жорий йил март ойида Ҳирот шаҳрида ўтказиладиган байрам тадбирларида Ўзбекистон делегацияси иштирок этиши юзасидан келишувга эришилибди.

Лекин, дейди “Ҳаракат” мухбири, биронта келишувга оид лойиҳа ҳақида нималар гаплашилгани Шавкат Мирзиёнинг хабарида мутлақо тилга олинмагани жуда қизиқ. Алишер Навоийнинг 580 йиллиги ҳақида феврал ойида эмас, март ойида йиғилиш олиб борилиши ҳам қуруқ гапга ўхшаб қолмоқда. Кўрамиз нималар бўлади?

Ҳурматли ўқувчиларимиздан икки томонлама алоқалар ҳақида фикр билдиришни сўраймиз. Акс ҳолда, ҳамма нарса қоғозда қолиб кетаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону