25 February 2005
04:00 - 22:00 - Буюкларимиздан яна бири оламдан ўтди
22:00 - Буюкларимиздан яна бири оламдан ўтди

Бизга кечикиб келган хабар шундан иборатки, шу йил 31 январда мухожиратдаги ўзбекларнинг кўзга кўринган арбобларидан бири Хусейин Икром вафот этган.

Хусейин Икром 1917 йил 12 августда Наманганда тугилган эди. У иккинчи жахон уруши даврида Вали Каюмхон Ота, Эргаш Булокбоши, Боймирза Хайит ва бошка туркистонликлар билан бирга «Туркистон Легиони» сафида совет тузумига карши курашган. Уларнинг максади шу йўл билан Туркистонни руслардан озод килиш бўлганди.

Урушдан кейин хам Хусейин Икром Туркистон даъвоси билан яшади. 1989 йилгача Америка овози ва Озодлик радиоларида ишлади, Озодлик радосининг ўзбек шубасига рахбарлик килди. Сўнгра Мюнхен Университетида ўзбек тилидан дарс берди.

Хусайин Икромнинг жасади Истанбулдаги Бейкўз-Окбобо кабристонига кўйилибди.

Хеч шубха йўкки, Ўзбекистон хакикий мустакилликка эришгандан сўнгра Вали Каюмхон Ота (Германияда дафн этилган), Эргаш Булокбоши (АКШда дафн этилган), Хусейин Икром ва бошка буюкларимиз ўз ватанларида тупрокка кайтадан бериладилар.

Бугун «Бирлик» Партиясининг раиси Абдурахим Пўлат Хусейин Икромнинг Германияда яшаётган ўгли Икромга телефон килиб, ўзи ва хамма сафдошлари номидан унга таъзия билдирди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону