Шу кунгача, аввалги хабарларимиздан маълумки, бир кунда касалликдан ўлаётганлар сони жуда катта тезлик билан пастга тушиб бораётган эди. Аммо, кеча, бу мамлакатнинг Соғлиқ Вазири Фаҳритдин Хўжа ҳақиқий рақамларга эътибор беришга бошлади.
Нимамиш, шу кунгача ҳар куни кечқурун Туркия вазири ишлар “Во!” кетаётганини айтиб, ҳамма нарса яқинда бундан ҳам яхши бўлишини тан оларди ва катта ғалабага тайёрланишга чақирар эди.
Кеча эса, Туркия Соғлиқ Вазири Фаҳритдин Хўжа ишлар ёмонлашганини тан олиб, кеча қанча одам оламдан ўтганини айтмади ва оламдан ўтганларнинг сони кўпайиб бораётганини айтиш билан чекланди. Унинг матбуот конференциясида иштирок этганлар, унга конкрет саволлар бердилар, аммо жавоб ололмадилар. У ҳам Ўзбекистондаги давлат хизматчилари каби ёлғон ёки ёлғонга яқин рақамлар айтиш билан овора бўлди.
Масалан, унинг айтишича, бу коронавирус касаллиги туфайли оламдан ўтганлар сони 7 минг 279 киши экан. Хўш, савол туғилади, бу касалликни кўрсатувчи рақамларнинг динамикаси қанақа?
Бунга вазир жавоб беришдан қочибди ва қандайдир ташкилий гуруҳ ўтказган сўровномаларга кўра, айнан Президент Ражаб Эрдўған оладиган овозлар сони 50-54 фоиз эканлигини айтибди.
Ваҳолангки, бир неча кунлар аввал айнан бошқа газеталарнинг, масалан, отатуркчиларнинг “Жумҳурият” Партияси ўтказган сўровномаларида, Ражаб Эрдўғанга овоз бериш ниятида бўлганлар 40 фоиз атрофида бўлганди! Қани шу рақамларнинг солиштирмаси? Улар Фаҳритдин Хўжа (расмда) тарафидан тилга ҳам олинмади - улар “йўқ”.
Хуллас, Туркияда ишлар ростдан ҳам “ДАБДАЛА” эканлиги очиқча ўртага чиқди, аммо давлат вазири буни гапиришни истамаяпти. Ҳозир Ўзбекистонда ҳам ҳамма нарса шу йўналишда кетмоқда, Шавкат Мирзиё ва унинг хизматчилари ҳамма нарсани бекитиш ва халқни алдаш билан машғуллар!
Қани, ҳурматли ўқувчиларимиз нимага жимсизлар, шу янгиликларни ҳам кўрмаяпсизларми? Овозингизни чиқаринг ва Ўзбекистон халқига ҳақиқатни етказинг!