23 January 2021
16:16 -
Ўзбекистонда 2020 йилдаги воқеалар бўйича вазифасини лозим даражада бажармаган 3108 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилганига ишонасизми?
2020 йилда президент халқ қабулхоналари маълумотлари асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вазифасини лозим даражада бажармаган 3108 нафар масъул ходими жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар тарқатилибди. Шунга ишонадиганлар борми, дейди “Ҳаракат” мухбири.
Хабарларда айтилишича, ўтган йили Халқ Қабулхоналари томонидан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолияти тизимли ўрганилиб, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган 3353та тақдимнома киритилибди, тақдимномаларга асосан 3108 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилган, шундан 201 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 286 нафарига жарима қўлланилган, 1467 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 1154 нафар масъул ходим эса расман огоҳлантирилган эмиш.
Халқ Қабулхоналари томонидан киритилган 743та ахборот асосланиб, 1759 нафар сектор ёки давлат идоралари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилибди ва натижа бўйича 752 нафар масъул ходим аҳоли мурожаатлари билан талаблар даражасида ишламагани учун жавобгарликка тортилганмиш. Қолаверса, уларнинг 26 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани, 20 нафарига жарима қўлланилгани, 89 нафарига ҳайфсан эълон қилингани, 617 нафар масъул ходим эса расман огоҳлантирилгани ҳам тилга олинган.
Хуллас, Ўзбекистон тўла шунақа бир тийинга қиммат хабарлар тарқатилаётганига нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз, дейди “Ҳаракат” мухбири. Бу хабарлар тўла тўғри эмаслиги ўз-ўзидан маълум, аммо қани бининг натижалари? Ҳурматли ўқувчиларимиздан бу масалалар бўйича бизга ҳам хабар беришни сўраймиз!