22 January 2021
13:10 - Бухоро вилояти ҳокими этиб Ботир Зарипов тасдиқланди, шундан хурсанд бўлганлар борми?
Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё иштирокида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими лавозимига Ботир Зарипов тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хаба бермоқда.

“Вилоятни бошқариш, одамларни сафарбар қилиш осон иш эмас. Буни Зариповнинг ўзиям тушуняпти. Мен уни турли лавозимларда синаганман, охирги уч ойда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида сизлар ҳам синадингиз. Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради”, - дебди Шавкат Мирзиё ўзини ҳаммага ёқтириш учун.

1969 йилда Ғиждувон туманида туғилган Ботир Зарипов кўп соҳаларда ишлаган ва мана ниҳоят вилоят ҳокими даражасига чиқибди. Эслатиш керакки, айнан шу одамни 2020 йил 7 ноябрда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлашган экан.

Хуллас, Шавкат Мирзиё навбатдаги одамини вилоят ҳокими даражасига расман кўтариб бўлди. Ишларингиз “Во!” бўлмоқда деб айтиш керакмасми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону